Ҳуқуқ ҳимоячисини куч билан ушлаб кетган полковник Тюкебаевнинг ўғли қамоқдан бўшатилди

205

Пора олишда гумонланиб қўлга олинган Қоракўл туман ИИБнинг терговчиси Баатирбек Тюкебаев (шаҳар милиция раҳбарининг ўринбосари Тилек Тюкебаевнинг ўғли — таҳр.) уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри Иссиқкўл вилоят судига таяниб ёзди.

Уларнинг маълумотига кўра, терговчининг иши Қоракўл шаҳар судига ўтган. Иш кўриб чиқилмоқда.

Баатирбек Тюкебаев 2022-йилнинг февралида пора олишда гуомнланиб, қўлга олинган. У қамоққа олиниб, Иссиқкўл вилоят ИИБи Тюкебаев эгаллаган хизматидан вақтинча четлатилганини билдиришган.

Отаси — Тилек Тюкебаев — Бишкек шаҳар ИИБ етакчисининг ўринбосари. Тилек Тюкебаев икки кун аввал, 15-ноябрда Оқ уйнинг олдидан ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасуловани куч қўлланиб ушлаб кетгани билан маълум. Шунингдек Тюкебаев аввалроқ аёлларнинг ҳуқуқи учун ва «Путинизмга» қарши тинчлик митингларининг иштирокчиларини қўлга олиш тадбирига бош бўлган.