Кампиробод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитаси аъзоси Мамбетжунус Абилов 20 декабрга қадар Бишкекдаги СИЗО-1 ҳибсхонасида қолдирилди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, шаҳар суди судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган адвокат Абиловнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдирди.
Қирғизистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Мамбетжунус Абилов 26-октябрда милиция томонидан қўлга олинган. Шу куни Абиловнинг уйи тинтув қилинган.
28 октябрь куни эса Бишкекнинг Биринчи май туман суди Абиловни оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш иши бўйича 20-декабрга қадар Бишкекдаги СИЗО-1га қамаш қарорини қабул қилди.
Худди шу модда бўйича иш Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасининг илгари ҳибсга олинган бошқа аъзоларига нисбатан қўзғатилган.
Ҳибсга олинишидан бир кун олдин Абилов матбуот анжуманида сўзга чиқиб, қўмита аъзолари ҳокимиятни босиб олиш мақсади йўқлигини айтди.
Жами бўлиб 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаоллар оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш бўйича ҳибсда, икки киши уй қамоғига олинган.