Бишкекнинг Биринчи май туман суди 11-ноябрда «Оммавий тартибсизликка чақириқ қилиш»да айбланган фаол Адилет Балтабай иши кўрилди. Суд уни айбдор деб топиб, 5 йилга озодликдан ажратиш қарорини қабул қилди. Айни вақтда уч йиллик пробация назорати билан суд залидан бўшатди.
Муассасаинг матбуот хизматидан, ҳукм кучига киргунга қадар Балтабайга нисбатан ҳеч қаерга кетмаслик тилхати туридаги эҳтиёт чораси қўлланилади.
Фаол суд залидан бўшитилгандан кейин журналистларнинг саволига жавоб бериб, суд «яхши қарор» чиқарганини айтди.
«Яхши қарор чиқди. Мен ростдан ҳам қамашса керак деб ўйлаган эдим [...] Менга оқлов ҳукми чиққани йўқ, шунинг учун кўп ҳам севинганим йўқ. Вақт ўтади, балки бу ҳукумат ёки кейинги ҳукумат мени оқлаб беради деб ўйлайман», — деди у.
Адилет Балтабай иши
Балтабай жорий йилнинг 30-июнида «Оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича қўзғалган жиноят иши доирасида қўлга олиниб, Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.
Next TV телеканалининг эгаси Равшан Жээнбеков «Клооп»га Адилет Балтабай охирги вақтда каналнинг мухбири бўлиб ишлаётганини айтган. У ҳам фаол Балтабаевнинг Фейсбукдаги постлари сўроққа чақиришга сабаб бўлди деган фикрини айтган.
Фаол ўзи Фейсбукдаги баёнотларининг орасидан 20-30 пост танлаб олиниб, экспертиза уларда оммавий тартибсизликларга чақириқ бор деган хулоса чиқарганини айтган. У ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини, ўзига нисбатан қўзғалган ишни сўз эркинлигига босим қатори баҳолашини таъкидлаган эди.
Сентябрь ойида эса Балтабай қўзғалган жиноят иши Бишкекнинг биринчи май туман судига ўтган.
1-ноябрда Бишкекнинг Биринчи май туман судида унинг суд мажлиси ўтган. Мажлисда судья Балтабайни ижтимоий тармоқлардаги билдирувлари ва публикациялари бўйича тайинланган лингвистик экспертизалар охиригача чиққанини билдирган.
Судда давлат айбловчиси судьядан фаолни беш йилга озодликдан ажратишни сўраган.