Баткенлик ёш дастурчилар республика танловида биринчи ўринни эгаллади

196
Сурат: Таълим вазирлиги

4-ноябрда Бишкекда мактаб ўқувчилари орасида биринчи марта республика хакатони ўтказилиб, ўшанда Боткен вилоятидан келган жамоа биринчи ўринни олди. Бу ҳақда Таълим вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, мактаб ўқувчилари учун республика хакатонини Таълим вазирлиги билан «Алтин туйун» («Олтин тармоқ») миллий инженерия-техника академияси ўтказган.

Танловга Қирғизистоннинг турли ҳудудларидан 14-17 ёшдаги мактаб ўқувчилари қатнашиб, ғолиблар аниқланди. Биринчи ўринни Боткен вилоятининг жамоасидан Шахзод Ахмадов, Кудайберген Кудайбердиев, Умарбек Азисбеков, Мурадил Жамалидинов ва Элянора Жамалидинова қўлга киритишди.

2-ўринни эса Ўш шаҳрининг термаси эгаллаган бўлса, 3-ўринда Иссиқкўл вилоятининг термаси ҳамда «Алтин туйун» УБИТА гуруҳи бўлди.

Ташкилотчилар мазкур тадбирнинг мақсади «болаларнинг IT йўналиши бўйича ахборот саводхонлигини ортириш, алгоритмлар, дастурлаш ва касбга йўналтириш салоҳиятини ортириш» эканини таъкидлашди.

Муаллиф: Рустам Турсунбеков