Новқатда маҳаллий кенгаш депутатининг машинасини ёқиб кетишди

217

8-ноябрь куни Новқат туманида номаълум шахслар маҳаллий кенгаш депутати Орозали Исаковнинг машинасини ёқиб кетишди. Бу маълумотни Ўш вилоят ИИБдан тасдиқлашди.

Депутат Исаков мазкур воқеа ҳақида «Турмуш» нашрига изоҳ бериб, бу воқеа унинг депутатлик фаолиятига боғлиқ бўлиши мумкин эканини айтди. Бунинг сабабини «коррупцияга алоқадор қонунбузарликларни айтиб чиққанига боғлиқ» деб тушунтирди.

Милициядан воқеа ҳақида маълумот уларга соат тахминан 19:30 да келиб тушганини билдиришди. Ўша вақтда Новқат туманининг Жийда қишлоғининг 62 ёшдаги турғуни Тойота Prado русусидаги автомобилини номаълум одамлар ёқиб, яширинишганини айтиб мурожаат қилган.

Маълумотга кўра, ўт ўз вақтида ўчирилган, машинанинг олдинги ғилдириаклари эса куйиб кетган.

Мазкур факт милицияда қайд этилиб, «Бошқа бировнинг мулкини йўқ қилиш ёки бузиш» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.