Ақси: Милиция хотинини калтаклаб, боласини ўғирлаб кетган кишига жиноят ишини қўзғашдан бош тортди

188

Жалолобод вилоятининг Ақси туманида тинимсиз хотинини калтаклаб юрган киши иккисининг ўртасидаги боласини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда «Клооп»нинг мухбирига ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев билдирди.

Унинг айтишича, аёл милицияга оилавий зўравонлик ва боласи ўғирлангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган, аммо ҳуқуқ тартибот органлари жиноят ишини қўзғашдан бош тортди.

24 ёшдаги аёл Қоракўл шаҳрининг турғуни, аммо турмуш ўртоғи ва боласи билан Ақси туманида истиқомат қилар эди. Эрининг қўл кўтаришлари тўхтовсиз такрорланаверганида боласини олиб қочиб кетган. Кейин эри ортидан келиб, бола боқчадаги ўғлини ўғирлаб кетган.

«[Аёл] Қоракўл шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган, улар жиноят ишини очишдан бош тортган. Эри билан никоҳи бўлгандан кейин бола ўғирланди деб ариза ёзишга ҳаққинг йўқ деб айтишган. Боланинг отаси ҳам бирдек ҳуқуқларга эга деб тушунтиришган», — деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, аёл аризани эри калтаклаб юрганини ҳам ёзган. Аммо милиция ходимлари унга эътибор қаратишмаган.

«Ҳозир у эри билан ажрашиш учун Қоракўл шаҳар судига ариза ёзди, аммо ҳали кўрилмади. Бугун унга учрашиб, Истамбул протоколи* асосида ишлаймиз, чунки зўравонликдан кейин қўли қалтираб, асаби бузилган», — деб билдирди у.

*Истамбул протоколи — бу одамнинг қийноққа ва оғир муомалага дучор бўлганини баҳолаш учун қўлланма бўлиб ҳисобланади.

 Милициядан нима дейишди?

Қоракўл шаҳар ИИБнинг тергов хизматидан жабрланувчи эри икки ёшдаги боласини рухсатимиз бола боғчадан ўғирлаб, номаълум йўналишга кетиб қолганини айтиб сентябрда мурожаат қилишганини айтишди.

Ариза Қоракўл шаҳар ИИБнинг электрон журналига қайд этилиб, текширув ишлари бошланган.

«Текширувнинг давомида милиция, боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасида “отаси” деб ёзилган графада у ариза ёзган одамнинг исм-фамилияси кўрсатилганини, шунингдек, улар расман ажрашмаганини аниқлаган. Шу сабаб бола ота-онага [иккисига тенг] қарашли бўлганидан, ариза эгаси оилавий кодексга кўра судга мурожаат қилиши кераклиги тушунтирилган», — деб билдиришди милициядан.

Милиция жиноят ишини Қирғизистоннинг жиноий-процессуал кодексининг 36, 37, 153, 154 ва 27 моддасининг 1-б. 2-пунктига кўра қўзғалмаганини тушунтиришди.