Бишкекдан Домодедово аэропортига қўнган йўловчиларнинг 4 млн долларини ўғирлаб кетишди

194

Москванинг Домодедово аэропортида  10 ноябрь куни номаълум шахслар Бишкекдан учиб келган икки йўловчининг 4 миллион доллар нақд пулини ўғирлаб кетишди. Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги Россиянинг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, қуролли ҳужум олдиндан режаланган ва кимдир маълум берган деб ёзди.

Полиция маълумотига кўра, Бишкекдан Москвага учиб келганлар ва уларни кутиб олаётган йўловчиларга ниқобли бир гуруҳ қуролланган шахслар ҳужум қилган. Автомат тақаб қўрқитиб, пул солинган сумка билан чемоданни олиб, уларни кутиб олгани келган бир неча кишини машинага солиб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Кейинчалик, полиция дарахтларнинг орасидан икки машинани ва ўғирланган икки кишини топган. Москвада жиноятчиларни қўлга олиш режаси эълон қилинган.

«Домодедово аэропортидаги қуролли ҳужумдан кейин тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда. Аниқланишича, жиноят олдиндан режалаштирилган ва кимдир маълумот берган», — деб ТАССга полициядан билдиришди.

Baza Телеграм-канали бизнес сотиб олиш мақсадида келган икки қирғизистонлик тегишли деб ёзди. Қирғизистон ИИВдан «Клооп»га Домодедово аэропортидаги қароқчилик ҳақида маълумот йўқ деб билдиришди.

Телеграм-кала База бизнес сотиб олиш учун келган Қирғизистоннинг икки фуқаросидан пул ўғирлангани ҳақида ёзди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Клоопъга Домодедоводаги ўғирлик ҳақида уларда маълумот йўқлигини маълум қилди.

Кейинроқ Россиянинг ВЧК-ОГПУ телеграм канали ўз манбаларига таяниб, ўғирланган пуллар Москвадаги энг йирик бозорларнинг бирида нақд пул билан ишлаганларнинг ўртадаги пули бўлганини ёзди.

«Ҳар куни пойтахтдаги “Садовод” каби бозорларнинг ҳар биридан Қирғизистон орқали камида 1 млн рубль пул айлантирилади. Агар оддий тил билан айтсак: нақд пуд керак бўлган мижоз пул чиқариш майдончасига келади. Ҳозир мавсум бошланди, йил тугаётганда элнинг бари нақд бўлмаган пулни, айниқса давлат пулини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Масалан мазкур “Садовод”га мурожаат қилади. Улар банк реквизитларини беради, мижоз Россия ширкатларининг пулини тўлайди. Масалан нақд пул билан ишлаган компаниясига оёқ кийими харид қилиб беради. Кейин бу пуллар келишими бор фирмалар орқали Қирғизистонга кетади. Ёки товарга тўлов тариқасида жўнатилади. Масалан текстиль ёки қайсидир бир газлама учун бўлиши мумкин. Ёки қарзлар учун бўлиши ҳам мумкин. Ёки транзит ўтказмалар қатори бир кунга тузилган компаниялар орқали. Бунинг бари техник масалалар. Бу пулларни Қирғизистонда банкдан чиқарилиб, Россия Федерациясига олиб кетишади. Улар одатда декларацияда курсатилади», — деб айтиб беришди ахборот манбасидан.

Уларнинг айтишича, бу пулларни Россияга «махсус тайёргарликдан ўтган» одамлар олиб келишади.

«Бу воқеада бўлгани каби, декларацияда ушбу 4 миллион долларга бизнес сотиб олиниши кўрсатилган», - дея тушунтиришди манбадан.

Шунингдек улар, Бишкекдан келганларга ҳужум қилганларга кимдир маълумот берган деб ҳисоблайдилар —  курьерларни «бозордаги ўз одамлари» сотган.

«Уларни юзидан танишган. Кутиб туришган, чунки айнан шу одамлар тунда учиб келиши керак эди, аммо ихирги вақтда чипталар алмаштирилган. Энг муҳими, улар катта миқдорда пул бўлишини билишган, чунки пул ўтган ҳафтанинг жума куни киргизила бошлаган. Душанба ва сешанба кунлари эса Қирғизистонда дам олиш бўлгани сабаб, бу орада кассадаги пулга яна пул қўшилган — байрам кунлари ва пайшанбади. Қирғизлар ҳужум қилганлар кавказликлар эканини айтишди», — деб якунлади ахборот манбаси.