Юристлар нодавлат ташкилотлар ҳақида қонун лойиҳасини чақиртириб олишни талаб қилишди

277

Юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари президент администрацияси ташаббусчиси бўлган «Нотижорий ва нодавлат ташкилотлар ҳақидаги» қонунни ортга чақиртириб олишни илтимос қилиб Садир Жапаровга мурожаат қилишди.

Уларнинг айтишича, «қонун лойиҳасининг камситувчи хусусиятини, унинг мамлакат Конституциясига ва халқаро мажбуриятларга зид эканини, шунингдек, қабул қилинган тақдирда жамият учун салбий таъсири тегиши мумкинлигини ҳисобга олиб» шундай илтимос билан мурожаат қилишди.

«Қонун лойиҳаси минтақадаги «демократия ороли» деб аталган мустақил Қирғизистоннинг тарихида мисли кўрилмаган қонун лойиҳаси бўлиб ҳисобланади», - деб таъкидлашди улар.

Юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари қонун лойиҳаси Конституцияга, Фуқаролик кодексига, «Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга, шунингдек, уюшмалар эркинлиги ҳуқуқига оид халқаро стандартларга мос келмайди деб ҳисоблашади.

Улар қонун лойиҳасида кўплаб камчилик ва қонунбузарликлар борлигини айтишди.

 «Нодавлат нотижорат ташкилотлари» тушунчаси қабул қилиниши мумкин эмас

Мурожаат ёзганларнинг айтишича, қонун лойиҳасида «нодавлат нотижорат ташкилотлар» деган тушунча мавжуд, айни вақтда «Конституцияда ҳам, Фуқаролик кодексида ҳам бундай таъриф назарда тутилмаган». Уларнинг фикрича, фуқаролик кодекси юридик шахсларнинг фақат икки турини белгилайди: тижорий ва нотижорат ташкилотлар.

«Қонун лойиҳаси қабул қилинганда тақдирда ҳам «Нодавлат нотижорат ташкилотлари» тушунчасидан фойдаланишга йўл берилмайди. Чунки «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, агар қонунларнинг нормалари кодексларнинг меъёрларидан фарқ қилса, улар кодексларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина қўлланилиши мумкин», — деб айтилади мурожаатда.

  • Нодавлат ташкилот тузишдаги чекловлар  

Юристтер ва ҳуқуқ ҳимоячилари қонун лойиҳасида нотижорий ташкилот тузишда қуйидагидек ноқонуний чекловлар бор деб ҳисоблашади:

  • Чет элликлар учун таъқиқ қўйилган

Қонун лойиҳасига кўра, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс нотижорат ташкилотнинг таъсисчиси бўлиши мумкин эмас.

«Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳар бир инсоннинг бирлашиш эркинлиги ҳуқуқи тан олади, чет элликларнинг нодавлат ташкилотлар тузишини тақиқлаш ушбу моддани бузади. «Ҳамма» деганда қирғизларни, чет элликларни, фуқаролиги бўлмаган шахсларни ва юридик шахсларни тушунамиз. Шу каби тушунтирма Қирғизистоннинг Конституциясида ҳам бор», — дейилади мурожаатда.

  • Таъсисчиларнинг энг кам сони

Қонун лойиҳасига кўра, агар таъсисчи жисмоний шахс бўлса, асосчиларнинг сони 10 кишини ташкил қилади. Юристларнинг мурожаатила, бунинг мақсадга мувофиқ эканлиги ва асоси йўқ деб айтилади.

«“Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга кўра, норма ижодий фаолият тамойилларида, жумладан, мақсадга мувофиқ ва асосли бўлиши керак. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай чеклаш асосли ва мақсадга мувофиқ бўлиши керак», — деб таъкидлашди улар.

  • «Терроризмга қарши туриш ҳақидаги» асоссиз норма

Қонун лойиҳасида қирғизистонликларни ижтимоий ва диний ташкилотларни “Экстремистик фаолиятларга қарши туриш ҳақидаги” ва “Терроризмга қарши туриш ҳаидаги” қонунларга кўра, жавобгарликка тортиш каби меъёр киритилган.

«Бундай чекловлар асосчи эмас, чунки бу қонунлар назария жиҳатдан барча ҳуқуқий томонлар  (жумладан тижорий ташкилотлар) тарафидан бузилиши мумкин, чекловлар эса ижтимоий ва диний ташкилотларгагина тегишли. Чеклов ЕОИИ ва Венеция комиссияси ишлаб чиққан бирлашиш эркинлигининг принципига қарши келади», — дейишади юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари.

  • Номланиши

Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг маънавий, этник ва диний туйғуларини камситувчи номга эга нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш мумкин.

«Бу ерда ҳуқуқий ноаниқлик бор: ҳақоратни ким белгилайди?» Қанча фуқароларни ҳақорат қилишди? Икки кишининг ҳақорати кифоя қиладими? - сўради ҳуқуқ ҳимоячилари.

  • Даромад манбалари

Қонун лойиҳасига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларининг айрим турлари учун даромад манбалари бўйича чекловлар белгиланиши мумкин.

Бироқ, БМТ ҳисоботига кўра, мурожаатда уюшмалар эркинлиги ҳуқуқи ички, хорижий ва халқаро манбалардан ресурсларни излаш, олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқининг ажралмас, муҳим қисми эканлиги таъкидланган.

  • Назорат

Қонун лойиҳаси прокуратура, Адлия вазирлиги ва Солиқ хизматига нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун ўз вакилларини юбориш имконини беради.

Ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилари қонунга кўра, давлат бирлашмаларнинг ички ишларига аралашмаслик ва уларнинг шахсий дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилишга мажбур эканлигини таъкидламоқда.

  • Рўйхатдан ўтиш

Қонун лойиҳасига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш муддати 30 кун, тижорат ташкилотлари эса уч иш кунида рўйхатга олинади.

  • Ликвидация

Шунингдек, қонун лойиҳасига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари прокуратура, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан судга ариза бериш орқали мажбурий тугатилиши мумкин.

Шикоят бериш учун қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: қонунни бузиш, устав мақсадларини бузиш ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида» ги қонунда назарда тутилган кўрсатмаларни ҳисобга олмаслик.

«Ушбу чекловлар мутаносиблик тамойилини бузади, чунки мажбурий тугатиш қонунда назарда тутилган мақсадга мутаносиб бўлиши керак ва юмшоқ усуллар етарли бўлмаганда қўлланилади. Хабар бермаслик ва маълумот тақдим этмаслик ёпилишга мажбур қилмаслиги керак», — дейилади мурожаатда.

  • Фаолият турига чекловлар

Шунингдек, қонун лойиҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган айрим фаолият турлари бўйича чекловлар назарда тутилган.

«Ушбу норма қонун ҳужжатларига мувофиқ чекланиши мумкин бўлган айрим фаолият турларини чеклаш орқали нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий лаёқатини чеклайди. Қонунда нодавлат ташкилотларга қачон чекловлар қўйилиши мумкинлиги кўрсатилиши керак. Акс ҳолда, биз ҳуқуқий ноаниқликка дуч келамиз», деб ҳисоблайди ҳуқуқшунослар.

  • Қувғин

Ҳуқуқшунослар қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг соғлиғига, аҳолининг маънавиятига, ҳуқуқларига, қонун тарафидан ҳимоя қилинувчи манфаатларига зарар етказувчи нодавлат ташкилотни тузиш ва фаолият юритганлик учун жавобгарликка тортиш назарда тутилганини таъкидлашди.

«Ушбу меъёр ҳатто ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам тушунарли эмас, чунки аҳоли маънавиятига етказилган зарарни баҳолаб бўлмайди, ахлоқ масаласи ҳуқуқий эмас, маънавий нормаларга кўпроқ тегишли. Аҳолининг бир қисми учун ахлоқий бўлган нарса бошқа қисми учун ахлоқсиз бўлиши мумкин», деб таъкидлашди улар.

  • Қайта рўйхатдан ўтиш

Қонун лойиҳасининг яна бир камчилиги шундаки, 2023 йилнинг 1-майигача рўйхатдан ўтган нотижорат ташкилотлар (Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, республикада 22 минг нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд) 2023 йилнинг 31 декабригача қайта рўйхатдан ўтиши керак деган норма деб таъкидлашди юристлар.

Қайта рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ташкилот ликвидация қилинган деб ҳисобланади.

«БМТ ҳисоботига кўра, рўйхатдан ўтиш [тадбиркорлик қилишга] рухсат олиш учун синов қатори қаралмаслиги керак. Ташкилот тузаётганда рухсат олувчи эмас, балки эслатма тариқасидаги билдирув ишлаши керак, қабул қилинган қонунлар эса бунга қадар рўйхатдан ўтган ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказишни талаб қилмаслиги керак», деб ҳисоблайди ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилари.

Мурожаатда қонуннинг қабул қилиниши коррупцияга олиб келиши мумкинлиги, чунки назорат органларининг мансабдор шахслари автоматик ваколатларга эга бўлиши ва нотижорат ташкилотлари ходимларининг алоқалари таъкидланган.

Ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилари фуқаролик жамияти учун янада қулай шарт-шароитларни ишлаб чиқиш, давлат ва нотижорат сектор ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш зарур деган фикрга қўшилади. Бунинг учун президент билан учрашишга тайёр эканликларини қайд этдилар.