Ҳамма нарса контрабанда бўлмаганидан далолат беради. Дачи-СУдаги фожиа бўйича жамоат комиссияси ўз ишини якунлади

223

Дачи-СУдаги авиаҳалокатнинг сабабларини ўрганиш бўйича жамоат комиссияси ўз ишини якунлади. Комиссия ўз ҳисоботини шу ҳафтада президент ва парламентга юбормоқчи.

Мазкур комиссия президент Садир Жапаровнинг топшириғига биноан 2022-йилнинг май ойида тузилган эди. У 2017 йилнинг 16 январида «Манас» аэропорти яқинидаги Дачи-СУ қишлоғида «Боинг-747» юк самолётининг ҳалокатга учрашига сабаб бўлган ҳолатлар, сабаблар ва шарт-шароитлар тўғрисида хулоса бериши керак эди. Ҳалокатдан қурбон бўлганлар сони 39 киши бўлиб, уларнинг тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган.

Комиссия аъзоси, ҳуқуқшунос Нурбек Токтакунов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ўз кузатишлари ва фаолияти натижалари билан ўртоқлашган.

Ҳеч қандай контрабанда бўлмаган

«Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт 2017 йилнинг 16 январида Гонконгдан Истанбулга учиб, Бишкекдаги «Манас» аэропортида ёнилғи олишга мажбур бўлган. Аммо аэропортга етиб бормасданоқ, самолёт Дачи-СУ қишлоғига қулаган. Самолёт бортида жами 76 тоннадан ортиқ юк – маиший техника, уяли алоқа аксессуарлари, зажигалкалар ва мобил телефонлар бўлган.

Дачи-СУ самолёт ҳалокатидан кейин. Сурат: Тилек Бейшеналиев / Клооп.

Воқеадан кўп ўтмай, ҳалокатга учраган самолёт контрабанда маҳсулотларини олиб кетаётгани ва Бишкекда қандайдир юкни қолдириши кераклиги ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлаган. Контрабандага алоқадорликда ўша пайтдаги президент Алмазбек Атамбаев айбланган.

Бироқ, Токтакуновнинг айтишича, Бишкекда контрабандани тушириш ҳақидаги барча шубҳалар Туркия расмийларининг жавобини ўргангандан сўнг бартараф бўлади. Комиссия ACT Airlines авиакомпаниясининг Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналишидаги юк рейслари маълумотларини ўрганган.

«Таблицадан кўриниб турибдики, самолётлар Истанбулга Бишкекка учиб келган юкнинг вазни билан бирдек оғирликда бўлган. Самолётнинг Бишкекка етиб келиши билан ёнилғи қуйгандан кейин Истанбулга парвоз ўртасидаги фарқ бир соатдан бир ярим соатгача. Бундан ташқари, парвоз «“Р” кўринишида амалга оширилган, бу «Манас» халқаро аэропортида юкларни тушириш ёки юклаш бўйича тижорат ҳуқуқларининг йўқлигини англатади», — деган у.

У мазкур маълумотларнинг 2017-йилнинг март ойида маълум бўлганини айтди. «Бироқ контрабанда юкини етказиш эҳтимолини ўрганиш учун ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг топшириғи билан тузилган тергов гуруҳи Туркияга икки марта борган» дейди. Аммо тергов гуруҳи «контрабанданинг изини топмаган».

«Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) авиаҳалокатларини текшириш бўйича комиссиясининг якуний ҳисоботида ҳам юкнинг кимга тегишли экани ва Бишкекка қўниш мақсади кўрсатилган. Самолёт Америкага тегишли бўлган учун комиссияга америкалик мутахассислар ҳам қатнашган. Экспертизани эса москвалик мутахассислар  амалга оширди. Умуман олганда, москвалик, америкалик, туркиялик ва бизнинг экспертлар контрабанда бўлмаганини тасдиқлашади», — деб ёзган Токтакунов.

«Учувчилар ягона жавобгарлар эмас»

2021 йилда ДАҚнинг Авиация ҳодисаларни текшириш комиссияси «Боинг-747» самолётининг ҳалокати бўйича суриштирувнинг натижаларини эълон қилган. Унда айтилишича, қирғизистонлик диспетчер самолётни қўндириш илтимоси билан кўрсатмаларга мувофиқ ҳамма нарсани бажарганини, ҳалокатга «экипажнинг ўз қарори сабаб бўлгани» айтилган.

Сурат: Александра Ли / Kloop.kg

Токтақуновнинг айтишича, жамоатчилик комиссияси ҳисоботни таҳлил қилиши керак бўлган. Бироқ у комиссия аъзоларининг мазкур баёнотга нисбатан сўровлари бор эканини билдирди. Улар баёнот «атайлаб терминологияларга ва илмий-техник тушунтирмаларга тўла, чақирилган авиация экспертларнинг эса уларга жавоб беришга тегишли компетенциялари бўлмаган» деган фикрда.

«Масалан, парвоз баландлиги ва экипажнинг шошмагандек бўлиб кўринган ҳаракатлари ҳақида фикрини цензура нормасидан ошган формада билдириши — самолётнинг командири билан экипажнинг ўртасидаги тортишув бўлганини кўрсатади, бу хулосанинг таҳлилий қисмида эса айрим кўздан қочган ҳолатлар бордек тасаввур қолдиради. Командир парвознинг даражасидан жаҳл қилиб, охири чиндан ҳам учиб-қўниш ҳудудидан ўтиб кетган», — дейди юрист.

Токтакуновнинг қўшимча қилишича, ДАҚнинг баённомасида «Манас» аэропортига диспетчерлар самолётнинг нотўғри йўналишда учаётганини кўра олишга ва бу ҳақда экипажга хабар қилиш имконини берувчи янги технологияларни олиш таклиф қилингани айтилади.

«Баённомада диспетчерларнинг кўриш қийинлашган шароитлардаги фаолияти ҳақида ва ҳаво майдонига яқинлашганда адаштирувчи глиссадаларнинг  (самолётга йўналиш берган қўниш траекториясидаги приборлар — таҳр.) бор экани бўйича огоҳлантиришларни ўз ичига олган. Бу самолётнинг қўлашига биргина учувчилар жавобгар эмас, "Манас" аэропортининг Ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматининг ҳам маълум бир улуши бор деган тасаввур пайдо бўлади», — деди.

Ноқонуний қурилган биноларни бузиш

Фожиали воқеадан сўнг Дача-СУ қишлоғидаги уйлар ноқонуний қурилгани маълум бўлган. Авиация хавфсизлиги қоидаларига кўра, қўниш зонасидан камида 2-3 километр масофада ҳеч қандай иншоотлар ва бинолар бўлмаслиги керак.

2017 йилнинг апрель ойида Дача-СУ аҳолиси ҳокимиятдан уларни хавфсизроқ жойга кўчиришни талаб қилиб, митинга чиқишган. Ўшанда ҳукумат вакиллари кўчириш масаласи «ҳукумат даражасида ҳал қилинишини, шунга ўхшаш аҳоли пунктлари орасидан имтиёзли навбат билан кўриб чиқилишини» билдирган. Аммо бу масала ҳалигача ҳал этилмай келмоқда.

Токтақуновнинг сўзларига кўра, жамоатчилик комиссияси ўз хулосасида президентга «нафақат аэропортлар ва бошқа хавфли объектларда, балки бутун мамлакат бўйлаб ўзбошимчалик билан қурилишларнинг олдини олиш чораларини кўриш»ни тавсия қилди.

«Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик маҳаллий ҳокимиятга ва назорат органларинин зиммасига юкланади. Баъзилар ҳукумат ноқонуний қурилишлардан хабардор бўлгани учун ўзларини жавобгар эмас деб ҳисоблайдилар. Бироқ ҳукуматнинг қонун бузилишидан хабардорлиги маҳаллий ҳокимият ва назорат органларини уларга шериклик қилганлик учун жавобгарликдан озод этмайди», — деб таъкидлади у.

Дача-СУдаги фожеа

Самолётнинг қулаши сабаб Қирғизистоннинг ҳукумати келтирилган зарарни 186 млн сомдан ортиқ деб баҳолаган.

ФҲВнинг етакчиси 14-июлда жамоатчилик комиссиясининг йиғинида авиа ҳалокатдан кейин махсус ҳисобларга жабрланганлар учун ёрдам деб 151,4 млн сом тўпланганини билдирган.

Самолёт эгаси бўлган Туркиянинг ACT Airlines авиа компанияси ва қирғиз ҳукумати вафот этганлар билан жабрланганларнинг оиласига товон тўлаб берган. Аммо хавфсизлик мақсадида деб товон қатори берилган маблағнинг миқдорини ошкор қилишмаган.