Ҳар бир фуқаро ўзи тарқатаётган маълумот учун жавобгардир.Жапаров ОАВ вакилларини матбуот куни билан табриклади

174

Унинг таъкидлашича, ҳозир ижтимоий тармоқлар анъанавий журналистика билан рақобатлашмоқда. Президент шундай шароитда «ҳар бир фуқаро […] тарқатган ҳар бир сўзи учун масъул эканлигини тушуниши керак», деб таъкидлади.

«Бизнинг мақсад — тартиб ва ​​қонунийлик қарор топадиган, мамлакатда барқарорликни таъминловчи, тараққиёт сари интиладиган ҳуқуқий жамиятга эришиш. Ким бўлишидан қатъи назар ҳамма: журналистми, блогерми ёки оддий фуқароми, ҳаммамиз бир мақсад сари интилишимиз керак – шу йўналишда ҳаракат қилишимиз керак», деди у.

Жапаров журналистлар ва расмийлар Қирғизистонни тарғиб қилиш ҳамда қирғиз халқи ҳаётини яхшилаш йўлида ҳамкорлик қилишига ишонади.

«Юртимиздаги ахборотни чуқур таҳлил қиладиган, озодлик байроғини кўтарган эркин ва холис қалам усталари кўп бўлсин», — дейилади президентнинг табригида.

«Азаттык»нинг блокланиши

«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга тўсиб қўйилган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.

Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.

Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.

Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони,  дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.

«Азаттык»нинг ўзидан Маданият вазирлиги айтаётган материлани ўрганиб чиқишганини ва ундан «стандартларнинг бузилгани аниқланмаганини» билдиришган.

Аввалроқ АҚШнинг Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс «АҚШ “Азаттык” сайтининг икки ойга блокланишига, мустақил ахборот воситаларига ҳамда фуқаровий жамиятга босим ортганидан хавотирланаётганини» айтган.

Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти эса қирғиз ҳукуматини «“Азаттык”нинг сайтига қўйилган тўсиқни тез орада олишни ва сайтни блоклаш қарорини қабул қилишга асос бўлган “Ноаниқ  (ёлғон) ахборот (фейклар ҳақидаги)” қонунни бекор қилишни талаб қилган.