Сузоқда икки ўсмир от босиб қолиб, ҳалок бўлди

243

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида икки ўсмирни от босиб қолиб, улар ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят ИИБдан тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, воқеа 5-ноябрда соат тахминан 16:00 да ююз берган. 8 ва 12 ёшдаги ўсмир болалар от миниб кетаётганда у тойиб кетиб болаларни босиб қолган.

Улар олган жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган. Милициядан болаларнинг ота-оналари суд-тиббий экспертизадан бош тортишганини таъкидлашди.