ТЕЗКОР ХАБАР: Маданият вазирлиги «Азаттык»нинг сайтига икки ойга тўсиқ қўйилди

286

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги «Азаттиқ» сайтига икки ойлик тўсиқ қўйди. Бу ҳақда вазирликдан 26-октябрда билдиришди.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, бунга 14—17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашув ҳақида «миллий манфаатларга зид бўлган нотўғри материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Вазирлик тарафидан 16-сентябрда “Настоящее время” ресурсида “Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги аёвсиз жанг” номли видеоматериал ва эфирида низо қўзитувчи характердаги сўзлар қўлланилган, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги аниқ бўлмаган маълумот, Баткен вилоятидаги воқеларни ёритишда жамиятдаги вазиятни мураккаблаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони, дискриминацияни ҳамда бўлинишни пайдо қилган маълумтолар аниқланган», — деб ёзилади билдирувда.

Натижада маданият вазирлиги 17-сентябрда бу бўйича муассасага мурожаат йўллаганини билдирди. Бироқ «эътиборсиз муомала қилинганидан» 24-октябрда материални 24 соатнинг ичида ўчириб ташлаш талаби билан қайтадан хат юборилганини таъкидлашди.

«Вазирликнинг хатига жавобан “Азаттиқ Медиа” идорасидан сайт тегишли чораларни кўриб, мазкур материални ўз платформасидан олиб ташлаш бўйича техник ишларни олиб бораётгани ҳақида жавоб келган. Аммо шу кунгача бу видео ўчирилгани йўқ», — деб билдиришди вазирликдан.

Шу сабабли маданият вазирлиги мазкур мустақил медианинг сайтига икки ойга тўсиқ қўйди.

«Азаттык» эса аввалроқ билдирув тарқатиб, вазирлик уларга хат йўллаганини тасдиқлади. Радионинг президенти Жейми Флай вазирлик айтаётган материалда стандартлар бузилмаган деган хулосага келишганини билдирди. Флай «эркин медиани тазйиққа олиш қирғиз демократиясига соя солади» деб таъкидлади.

«Озод Европа/Азаттык” радиоси воқеларни холис ёритиш принципига жиддий қарайди. Биз савол туғдирган материални қайта кўриб чиқиб, стандартларимиз бузилгани йўқ деган хулосага келдик. Кремль ёки қирғиз ҳукумати бўладими, мувозанати сақланган материални сайтларимиздан олиб ташлаш талабига бўйсунмаймиз. Журналистларни қўрқитиш ва эркин медианинг овозини босиш ҳаракати Қирғизистондаги демократияга соя туширувчи авторитар усул», — деди у.

Материал эълон қилиниши арафасида, 26-октябрь соат 17:25га келиб, мазкур медианинг сайти муаммосиз ишламоқда.