Садир Жапаров Марказий Осиё ва Европа иттифоқи давлатлари лидерларининг учрашувида қатнашади

247

Президент Садир Жапаров 27-октябрда иш сафари билан Остона шаҳрига боради. Давлат раҳбарининг администрациясидан билдирилишича, Жапаров у ерда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи лидерларининг биринчи учрашувига қатнашади.

Президент администрациясининг ташқи сиёсат бўлимининг бошчиси Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, давлат лидерлари сиёсат, савдо, транспорт, экология, хавфсизлик соҳасасидаги ва бошқа халқаро минтақа кун тартибида турган муҳим мавзулар бўйича хамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.

«Бундан ташқари, Садир Жапаров юқори даражадаги бир қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади. [Шунингдек] президент Қирғизистоннинг Қозоғистондаги Маданият кунларини очилиш тадбирига қатнашади», — деб қўшимча қилди Азимбакиев.

Жапаров Остонага яқиндаги бориб келган эди, у ерда Осиёдаги ўзаро ҳаракат олиб бориш ва ишонч чоралари бўйича кенгашга қатнашган. Мазкур сафарининг давомида Жапаров Россия билан Тожикистоннинг президентлари Владимир Путин ва Эмиомали Рахмон билан ёпиқ эшик ортида қирғиз-тожик чегараси масаласи бўйича учрашув ҳам ўтказган.

Учрашув Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги йирик кўламли жанжалдан кейин бўлган.

Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, отишма оқибатида 63 киши ҳалок бўлиб, 206 киши жабрланган.

Тожикистон ҳукумати эса тўқнашувда 41 тожик фуқароси вафот этиб, 20дан ортиқ киши жабрланганини таъкидлаган. Аммо «Озоди Радиоси» шахсий манбаларига таяниб, ҳалок бўлганларнинг сони 81 киши эканини ёзган.