Ўш шаҳрида тўрт янги линия очилиб, 50 автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўш мэриясидан билдиришди.
Янги автобуслар қуйидаги йўналишлар бўйича қатнайди:
- №10 автобус линияси — «Амир—Тимур» МҲБдан (Ўн-Адир кичик тумани) шаҳар туғруқхонасигача;
- №9 автобус линияси — «Турон» МҲБдан (Южний кичик тумани) Ак-Тилек кичик тумани орқали марказий бозоргача;
- №53 автобус линияси — Жапалак қишлоқ ҳудудига қарашли Мээркан қишлоғидан марказий бозоргача;
- №6 автобус линияси — Жапалак қишлоғига қарашли Соколок қишлоғидан Юго-Восток кичик туманигача.
Маълумотга кўра, йўловчилар авобусларнинг маршрут йўналишини BUS Service мобил иловаси орқали кузатиб тура олади. Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш айни вақтда 10 сом, электрон тизимда тўлаш 8 сом деб белгиланган.
Ўш мэриясидан хабар қилинишича, мазкур автобуслар қирғиз-ўзбек тараққиёт фонди томонидан олинган. Автобуслар Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида чиқарилиб, ҳар бирининг баҳоси 37 минг АҚШ долларни ташкил қилади.
Муаллиф: Сезимай Жураева