Токтогазиева: «Судлар ҳар бир президентнинг қўлидаги ҳуқуқий террорнинг қуроли бўлиб келади»

209
Сания Токтогазиева

Конституциявий ҳуқуқ эксперти ва ҳуқуқшунос Сания Токтогазиева суднинг сиёсатчилар билан фаолларни 2 ойга қамоққа олиш ҳақидаги қарорини танқид қилди. 23 октябрь куни Кампирободнинг қўшни давлатга ўтказилишига қарши чиққан сиёсатчилар ва фаоллар бошчилигидаги 21 киши ҳибсга олинган эди.

Токтогазиеванинг сўзларига кўра, Қирғизистонда судлар мунтазам равишда қонунларни бузади.

«Улар қўпол процессуал ҳуқуқбузарликларга кўз юмади, бундай ҳолларда судларнинг асосийлик ва мутаносиблик тамойилларига риоя қилиш бўйича бевосита вазифалари ҳақида сукут сақлаб қўяверай. Шунча йил давомида судларимиз мунтазам равишда Қирғизистон қонунларини бузиб келди. Улар коррупция, принципсизлик ва ҳуқуқий тартибсизликка ғарқ бўлишди», –  деб ёзди Токтогазиева.

Шунингдек, судлар Қирғизистонда Конституция ва қонунийликни кафолатлаш ўрнига уларни бузиш манбаига айланганини айтди.

«Улар 30 йил давомида ҳар бир президент ва ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлида қонуний террор қуролига айланиб қолишдан бошқа ҳеч нарса қилмади. Уят!» – деди адвокат.

Фаолларнинг ҳибсга олиниши

ИИВ 23 октябрь куни эрталаб, дам олиш куни 20 дан ортиқ фаол ва сиёсатчиларнинг уйларини тинтувга қилиб, уларни ҳибсга олди. Ҳибсга олинганларнинг барчаси аввалроқ Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан ва расмийларни танқид қилган.

24-октябрь куни уларнинг озод этилиши ва сиёсий таъқибларни тўхтатишни талаб қилиб Ўш ва Бишкек шаҳарларида фуқаролик фаоллари  тинчлик намойишларига чиқишган. Ўша вақтнинг ўзида Ўзган шаҳрида 300 га яқин киши митинг ташкил қилиб, уларнинг ҳибсга олинишини қўллаб-қувватлаб, «ҳокимиятга ишонч»га чақирган.

Биринчи Май туман судида 25-октябрга ўтар кечаси ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларнинг эҳтиёт чораси  кўриб чиқилди. Суд тонг отгунча давом этди,  деярли барча қўлга олинганлар «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан икки ойга ҳибсга олинди.

Суд қарори билан 20 декабрга қадар қамоқхонада қолганларнинг  рўйхати:

  • фаол Эрлан Бекчороев;
  • МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаева;
  • журналист Айданбек Акматов;
  • сиёсатчи Равшан Жээнбеков;
  • экс-депутат Асия Сасикбаева;
  • фаол Айбек Бузурманкулов;
  • фаол Перизат Суранова;
  • фаол Чингиз Капаров;
  • фаол Чинарбек Шабдан уулу (Али Шабдан);
  • фаол Таалай Мадеминов;
  • МХДҚнинг собиқ раиси Кенешбек Дуйшобаев;
  • фаол Нурлан Асанбаев;
  • экс-депутат Кубаничбек Кадыров;
  • сиёсатчи Бектур Асанов;
  • ҳуқуқ ҳимоячиси Клара Сооронкулова;
  • сиёсатчи Жениш Молдокматов.

Суд сиёсатчи Азимбек Бекназаровни  23-декабргача, фаол  Улукбек Маматаевди 22-декабргача, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовани 21-декабргача қамоқда қолдирди. Қўлга олинганларнинг ҳаммаси Бишкекнинг СИЗО-1да қамоқда бўлади.