Factcheck.kg: Президент Жапаровнинг курткасининг пулига Иссиқкўлда квартира сотиб олса бўлади

228

Президент Садир Жапаров нархи 1 млн 264 минг сом ёки 15,3 долларлик Италиянинг Loro Piana брендига тегишли куртка кийган. Куртканинг ичи ва ёқаси қундуз териси билан қопланган. Буни Factcheck.kg журналистлари аниқлади.

Журналистларнинг маълумотига кўра, Жапаров жаы курткасини 21 октябрь куни Норин вилоятидаги Қуланак ГЭСига тамалтоши солишда кийиб борган. У аввал бу курткани омма олдида киймаган эди.

Журналистлар Москвадаги ЦУМ сайтида худди шу жигарранг куртка 1 млн 283 минг сом ёки 15,5 минг доллар туришини билдиришди.

 «Баҳоси 1 млн 264 минг сомлик Loro Piana курткасига 175,5 қирғизистонликнинг яшаш минимумига тўғри келади. 2022-йилнинг III чорагида республикада аҳолининг ўртача яшаш минимуми бир кишига 7 242 сомни ташкил этади. Қирғизистонда 15 минг доллар атрофида уй сотиб олиш мумкин. Масалан, Чўлпон-Ота ёки Бостерида 36-37 квадрат метрлик таъмирсиз бир хонали квартира келади», — дейилади журналистларнинг факт текширувида.

Президентнинг қимматбаҳо кийимлари

Садир Жапаровнинг қимматбаҳо кийимлари аввал ҳам жамоатчилик томонидан муҳокама қилинган.

2020-йилнинг октябрида ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров қиймати 3 минг доллар бўлган Kiton брендидаги жилет кийиб юрганига гувоҳ бўлишган. Ўша вақтда Жапаров президентнинг вазифасини бажариб юрган. Жапаров журналистларга кийимни рафиқаси олиб беришини, баъзиларини дўстлари совға қилишини айтган

Жапаровнинг кийимлари 2021-йилнинг ёзида ҳам муҳокама қилинган. Ўшанда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров айни Италиянинг Stefano Ricci брендига тегишли спорт кийимини кийиб юрганини кўришган. Жапаров бу костюми билан Туркманистонда ўтган Марказий Осиё давлатлари президентларининг норасмий учрашувида қатнашган.

Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бренднинг расмий сайтида Жапаровнинг кийими 10 450 доллар: спорт шими — 5 600 доллар, бомбери эса — 4 850 доллар туришини айтишган.

1-январда президент турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан Қоракўл тоғ-чанғи базасига борган. Kaktus.media нашрининг маълумотига кўра, президент Lynn’нинг оқ чанғи костюмини кийиб юрган. Toni Sailer’нинг расмий сайтида бундай костюмнинг баҳоси 1 099 евро туради. Биринчи хонимнинг эгнида эса баҳоси 1 099дан 1 500 еврогача бўлган Elin Light Fog сериясидаги куртка бўлган.

Кейинги ойда давлат раҳбарининг ташқи кийими қайтадан кўзга ташланган. Унда президент пойтахтдаги бозорларни айланиб, савдогарларга назорат-касса машинасининг фойдали томонларини тушунтириб юрган.

Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари президент Бээжинга ҳам, бозорга ҳам бир хил кийимда борганига эътибор қаратишган. Куртка эса Stefano Ricci Италия эркаклар кийимининг ҳос брендига тегишли эканини аниқлашган — бренднинг расмий сайтида қундуз ёқали куртканинг нархи 5900 доллар экани айтилади.

2-майда  президент эски майдондаги Ҳайит намозида иштирок этган. Унда давлат раҳбарининг намозга кийиб борган янги курткаси жамоатчилик эътиборини тортган.

Бунгача у ушбу курткасини ҳеч қаерга кийиб бормаган эди. Factchek.kg нашрининг маълумотига кўра, президент устидаги куртка Италиянинг Paul&Shark брендига тегишли бўлиши мумкин. Бундай куртканинг нарҳи бренднинг расмий сайтида 1 014 евро ёки 87 600 сом деб кўрсатилган.

Жорий йилнинг 29-июнида у Норин вилоятидаги Солтон-Сари олтин конига Италиянинг  MOORER брендига тегишли куртка кийиб боргани айтилган.

Бренд сайтида Жапаров курткаси 1020 евро экани кўрсатилган.