«Ҳар бирининг нархи 37 минг доллар». Ўш шаҳрида 50 янги автобус йўналишга чиқди

229
Сурат: Ўш мэрияси

Ўш шаҳрида тўрт янги линия очилиб, 50 автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўш мэриясидан  билдиришди.

Янги автобуслар қуйидаги йўналишлар бўйича қатнайди:

  • №10 автобус линияси — «Амир—Тимур» МҲБдан (Ўн-Адир кичик тумани) шаҳар туғруқхонасигача;
  • №9 автобус линияси — «Турон» МҲБдан (Южний кичик тумани) Ак-Тилек кичик тумани орқали марказий бозоргача;
  • №53 автобус линияси — Жапалак қишлоқ ҳудудига қарашли Мээркан қишлоғидан марказий бозоргача;
  • №6 автобус линияси — Жапалак қишлоғига қарашли Соколок қишлоғидан Юго-Восток кичик туманигача.

Маълумотга кўра, йўловчилар авобусларнинг маршрут йўналишини BUS Service мобил иловаси орқали кузатиб тура олади. Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш айни вақтда 10 сом, электрон тизимда тўлаш 8 сом деб белгиланган.

Ўш мэриясидан хабар қилинишича, мазкур автобуслар қирғиз-ўзбек тараққиёт фонди томонидан олинган. Автобуслар Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида чиқарилиб, ҳар бирининг баҳоси 37 минг АҚШ долларни ташкил қилади.

Муаллиф: Сезимай Жураева