HRW Қирғизистон ҳукуматини ҳибсга олинган 22 сиёсатчи ва фаолни озод қилишга чақирди

237

Human Rights Watch  халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчиларни озод қилишга ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, жумладан,  келгусидаги барча терговларда процессуал ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга чақирди.

«Судялар ҳибсдагиларни икки ойга қамоқда қолдирди. Уларнинг барчаси оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланган. Милиция махсус тергов давомида аниқлади деган далиллар” айрим қўлга олинганларнинг ички суҳбатларини тинглаш орқали ёздириб олиб, монтаж қилинган овозлардан тўплангани маълум бўлди», —дейилади ташкилот мурожаатида.

Ташкилот аъзолари Қирғизистон омбудсманининг баёнотига асосланиб, ҳокимият қўлга олингунга қадар фаолларнинг уйлари сабабсиз тинтув қилингани ва шахсий мулклари мусодара қилинганини қайд этган.

«Унда, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова бўйича, милиция гумонланувчиларнинг уйларига куч билан кириб, уларни ҳибсга олиш жараёнини видеога олишларига тўсқинлик қилишга уринган. Фаоллар тергов изоляторларига ўтказилган, баъзиларига адвокатлари билан учрашишга ҳам рухсат берилмаган. Ҳибсга олинган 23*одамдан  ўн иккиси  яқинда тузилган Кампиробод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитаси аъзоларидир. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги келишув матни ҳозирча сир сақланмоқда», —  дейди ташкилот аъзолари.

* 23 октябрь куни 23 киши ҳибсга олинган. Улардан 22 нафари оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Улардан ташқари Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Канатбек Исаев ҳам ҳибсга олинган – у 2017 йилда қўзғатилган жиноий иш доирасида ҳибсга олинган. Бироқ, Исаев ҳам Кампиробод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитасининг аъзоси саналади.

Human Rights Watch ташкилоти фаолларни озод этиш ва келишувни ошкор қилиш талаби билан ўтказилган норозилик акцияси чоғида Бишкек ва Ўшда интернетга кириш чекланганини ҳам қайд этган.

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди 25-октябрга ўтар кечаси оммавий тартибсизликларни уюштирганликда гумон қилинган сиёсатчилар ва фаолларга нисбатан ҳимоя чорасини кўриб чиқди.

Human Rights Watchдан  фаолларни озод этиш ва келишувни ошкор қилиш талаби билан ўтказилган норозилик акцияси чоғида Бишкек ва Ўшда интернетга кириш чекланганини ҳам қайд этган.

Биринчи Май туман суди томонидан 20 декабрга қадар қамоққа олинганлар:  

  • фаол Эрлан Бекчороев;
  • МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаева;
  • журналист Айданбек Акматов;
  • сиёсатчи Равшан Жээнбеков;
  • экс-депутат Асия Сасикбаева;
  • фаол Айбек Бузурманкулов;
  • фаол Перизат Суранова;
  • фаол Чингиз Капаров;
  • фаол Чинарбек Шабдан уулу (Али Шабдан);
  • фаол Таалай Мадеминов;
  • МХДҚнинг собиқ раиси Кенешбек Дуйшобаев;
  • фаол Нурлан Асанбаев;
  • экс-депутат Кубаничбек Кадиров;
  • сиёсатчи Бектур Асанов;
  • ҳуқуқ ҳимоячиси Клара Сооронкулова;
  • сиёсатчи Жениш Молдокматов.

Суд сиёсатчи Азимбек Бекназаровни  23-декабргача, фаол  Улукбек Маматаевди 22-декабргача, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовани 21-декабргача қамоқда қолдирди. Қўлга олинганларнинг ҳаммаси Бишкекнинг СИЗО-1да қамоқда бўлади.

Фаол Талант Эшалиевга ҳам Биринчи Май туман судида эҳтиёт чораси кўрилиши керак эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулованинг айтишича, Эшалиев судга юрак хуружи ҳолатида келтирилган.

Шундан сўнг фаолнинг аҳволи оғирлашгани учун яна шифохонага олиб кетилган. Эшалиев ҳам бошқа сиёсатчилар ва фаоллар каби оммавий тартибсизликларни уюштирганликда гумон қилинмоқда.

Фаол Капаров эҳтиёт чораси қўлланилганидан кейин суд қароридан норозилигини билдирди.

«Бу ҳукуматдан яхшилик кутиш мумкин эмас. Бир пайтлар уларни қўллаб-қувватлаганман, энди бундан афсусдаман. Ер ва сув биздан кейинги авлодларга тегишли.Келажак авлод бизни кечирмайди. Биз адолат талаб қиламиз. Бу репрессия. Ҳеч қандай қонун бузилиши кузатилмади. Мен ўша йиғилишда оддий тингловчи сифатида қатнашганман, ҳеч қандай иштирокчи ёки ташкилотчи эмас эдим», — дейди фаол.

У шунингдек, халққа мурожаат қилиб, ҳибсга олинган фаолларни қўллаб-қувватлашни илтимос қилди.

«Агар ҳибсга олишса, мамлакатда эркинлик бўлмайди. Мамлакатимиз иккинчи Туркманистонга айланади. Қирғиз халқим бундай бўлишига йўл қўйманг. Бугун бизни синдиради, эртага сизларнинг фарзандларингизга ҳам етади. Ҳозирги ҳокимиятдагилар безорилар. Қонун билан  эмас, ўз тушунчалари билан яшамоқда», —  дея қўшимча қилди у.

Али Шабдан эса унга қўйилган айбловлар ноқонуний эканини айтди.

«Ҳамма нарса ноқонуний. [Айбловни] ўқисангиз, латифа. Беспредел», —  деди у.

Бу орада адвокат Замир Жошев ҳибсдаги фаоллар билан сиёсатчиларнинг судга борган адвокатларидан ҳеч бири жиноий иш қўзғатилган қарорни кўрмагани, у  судга ҳам тақдим этилмаганини айтди. Шу боис фаол Али Шабданнинг адвокати ишни қарорсиз кўраётган судни ўзгартиришни сўради.

«Кеча ҳаммага ҳибсга олиш ордерининг нусхаси берилди. Жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги қарорни эса кўрсатишмади ҳам», — деб ёзади Жошев.

24-октябрь куни Бишкек ва Ўш шаҳарларида сиёсий таъқиблар ва Кампиробод сув омборини берилишига қарши митинглар бўлиб ўтди. Ўзган ва Жалолободда эса президент Садир Жапаровни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди.

Кейинроқ президент Садир Жапаров оммавий ҳибсга олишларга изоҳ бериб, Кампиробод масаласи бўйича аввалроқ сиёсатчилар ва фаоллар билан учрашганини, аммо натижа бўлмаганини айтди. Жапаров ҳибсга олинганлар Кампиробод масаласи «қизиқтирмайди», улар сув омбори масаласини «ҳукуматнинг бирор жойига илиниб қолсам» деган фикрдан фойдаланишмоқда деб ҳисоблайди.

«Ҳибсга олинганларнинг аксарияти билан яккама-якка мулоқот қилганман. Ҳаммаси хизмат  сўрайди. Давлат хизмати чўзадиган резина эмасда. Ҳаммага етмас экан», —  дейди Жапаров.