Баткен: Ташиев МХДҚ ходимларига янги хонадонларнинг очқичини топширди

255

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Боткен вилоятидаги махсус хизмат ҳарбийларига 16 та янги  хонадонининг калитларини топшири. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар берди.

Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, тадбир 21-октябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Қамчибек Ташиев иштирокида бўлиб ўтган.

Тадбирда Ташиев сўзга чиқиб, давлат олис ҳудудларда хизмат ўтаган ҳарбийларнинг ҳаёт тарзини бундан кейин ҳам яхшилашда давом этишини айтди.

 Чегарачилар учун квартиралар

11-сентябрда президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимларига янги хонадонларнинг калитини топширган.

Давлат раҳбари 36 оилага мўлжалланган турар-жой биносини қуриш учун давлат бюджетидан 100 миллион сомдан ортиқ маблағ ажратилганини таъкидлаган.

Сўнгра Боткен вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг маошларини оширишни режалаштираётганликларини қўшимча қилган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси учун квартиралар ва бинолар

2022 йил август ойида Жапаров Бишкекда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига янги квартираларнинг калитларини топширган эди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, янги турар жой биноси 306 оилага мўлжалланган. У атиги 1,5 йил ичида қурилган. Бир квадрат метрнинг нархи 300 доллар экани айтилган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг сентабрида давлат харидлари сайтида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари учун Талас шаҳридаги кўп қаватли уй қурилиши бўйича тендер пайдо бўлган эди. Давлат харидлари портали маълумотларига кўра, режалаштирилган маблағ 91 миллион 378 минг сомни ташкил этади.

Техник спецификацияда айтилишича, уй беш қаватли бўлиб, тўлиқ битирилиши топшириғи билан кўрсатилган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари учун уй-жойлардан ташқари иш бинолари ҳам қурилмоқда. Шунингдек, 2022 йил сентябрь ойида махсус хизматлар раҳбари Қамчибек Ташиев унинг идораси ходимлари учун 50 га яқин янги бино қурилганини маълум қилган эди.