Туркий давлатлар ягона алифбо яратиш ниятида

300

Туркий давлатлар ташкилоти «тил бирлиги» жараёнини тезлаштириш учун ягона алифбо яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Туркиянинг «Анадолу» нашри хабар берди.

ОАВ маълумотига кўра, ташкилот туркий давлатларда тил сиёсати билан шуғулланувчи ҳар бир расмий тузилмадан иккитадан аъзодан иборат махсус комиссия тузган.

Журналистлар комиссиянинг биринчи йиғилиши Қирғизистонда ўтказилишини маълум қилди. Унда комиссия аъзолари ягона алифбо бўйича маъруза қилиши кутилмоқда.

Бу маълумотни “Озодлик”ка Президент ҳузуридаги Давлат тили ва тил сиёсати миллий комиссияси раиси Қанибек Осмоналиев ҳам тасдиқлади.

Туркий давлатлар ташкилоти туркий халқлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш мақсадида замонавий давлатларни бирлаштирган халқаро ташкилотдир. Ташкилот 2009 йилнинг 3-октябрида Туркий кенгаш номи остида ташкил этилган.

Туркий давлатлар ташкилотига Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон киради.