МХДҚ давлат органлари ва тадбиркорларга уларнинг тизимлари ва маълумотлар базаларига киришни таъминлаш мажбуриятини юкламоқчи

253

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат органлари, компаниялар ва тадбиркорларни бўлимга маълумотларни тақдим этишга мажбурламоқчи. Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида.

Ҳужжатга кўра, мазкур ташкилотлар ўз ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан, шу жумладан масофавий фойдаланиш орқали бепул фойдаланишни таъминлаши керак бўлади.

Асос эслатмасида лойиҳа «фақат миллий хавфсизлик манфаатларини таъминлаш мақсадида» таклиф этилгани айтилади.

Улар амалдаги қонунчиликка кўра, давлат идоралари ва компаниялар миллий хавфсизлик органларига ёрдам кўрсатиши, уларга керакли маълумотларни тақдим этиши шартлигини эслатди.