Қирғизистон ва Тожикистон Чегара хизмати ОАВ ва турғунларни провакацион маълуомтлар тарқатмасликка чақирди

214

Қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

Чегара хизмати берган маълумотга кўра, 21 октябрда Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўлимлари раҳбарлари «эҳтимолий провокацияларнинг олдини олиш» ва аввал эришилган келишувларга риоя қилиш мақсадида учрашган.

Матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда икки давлат идоралари раҳбарлари чегарадаги вазиятни ўз вақтида юмшатиш ва унинг чизиғига риоя қилиш масалаларини муҳокама қилган.

Икки республиканинг чегара хизматлари давлат чегарасини белгилаш фақат чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг ваколати эканлигини таъкидлаган.

«Шу муносабат билан Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси чегара бошқармалари раҳбарлари оммавий ахборот воситаларини, шунингдек, ваколати бўлмаган шахсларни ҳар қандай изоҳлардан қатъиян тийилишга, халқларимиз ўртасида адоватни қўзғатиб, можаронинг кучайишига сабаб бўлувчи воқеаларга олиб келиши мумкин бўлган баёнотлар ҳамда талқинларнинг тарқалишига йўл қўймасликка чақиради.», — дейилади Чегара хизмати хабарида.

Шунингдек икки давлатнинг Чегара хизмати ўзбилармонлик билан қилинган ҳар бир нотўғри билдирув «тинчликни бузиш ҳаракати» сифатида баҳоланишини қўшимча қилган.

20-октябрдаги Жогорку Кенешнинг йиғинида депутат Суйунбек Омурзаков Баткен вилоятидаги «Головной» сув бўлиштирув жойига тожикистонликлар фуқаролик машиналари билан қурол-яроғ ташиб келиб, ҳандақларни қазиётганини айтган.

*«Головной» сув бўлиштириш жойи Баткен вилоятининг Оқсой қишлоқ ҳукуматида Кўктош қишлоғида жойлашган. У Оқсув сойининг сувини бўлиштиради. «Головной» стратегик объект деб топилган — уни ИИВнинг ходимлари томонидан қўриқланади.

Омурзоковнинг айтишича, бу ҳолат 19-октябрда маълум бўлган. Депутат 14—17-сентябрь кунлари бўлиб ўтган кенг кўламли қуролли тўқнашувдан сўнг Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида унинг тугатилиши ва оқибатлари тўғрисида протоколлар имзоланганини эслатди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма 14-сентябрда бошланган. 16-сентябрда эса вазият мураккаблашиб кетган. Қирғиз ҳукумати тожик томонни тажовузда ва ҳарбий ҳужумда айблади. Тожикистон томон ҳам «эскалацияга» Қирғизистонни айбламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, қуролли жанжал оқибатида 63 нафар қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлган. Шунингдек жабрланган қирғизистонликларнинг сони 206 нафарни тузган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, тўқнашувлар оқибатида 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳар икки томон бир-бирини ҳарбий босқинчиликда айбламоқда.