Геология давлат агентлигининг собиқ ходими коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

230

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлигининг (ҳозирги Табиий ресурслар вазирлиги) собиқ ходими давлатга 100 миллион сомдан ортиқ зарар етказганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Назорат органи 6-октябрда гумонланувчи қатори муассасанинг давлат экологик экспертиза бошқармасининг бошлиғи ва давлат агентлиги директорининг собиқ ўринбосарини қўлга олган. Амалдорлар Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига киргизилиб, уларга нисбатан «Коррупция» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«2018-2019 йилларда улар хўжалик объектлари вакиллари билан жиноий музокараларга киришган. Гумонланувчилар чиқиндиларнинг хавфлилик даражасини белгиловчи реактивлар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларсиз, қонунни бузган ҳолда, чиқиндиларнинг хавфлилик тоифасини жуда кам деб кўрсатган. Шунингдек, улар атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўловни камайтириб, олтин қазиб олувчи корхоналарнинг талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатларини тасдиқлаб, қабул қилишган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.