Мухолифат Кампиробод сув омбори бўйича келишувни бекор қилишни талаб қилди

361

Бирлашган демократия ҳаракати (БДҲ) Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқди. Ҳаракат сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш билан Қирғизистон «муҳим давлат аҳамиятидаги стратегик объектни» йўқотиб олади деб ҳисоблайди.

Мухолиф ҳаракат Қирғизистоннинг Кампиробод орқали ўтган чегараси аввал ҳеч қачон баҳсли ер бўлмаган, 19,5 га ер эса, жумладан дамбанинг ярми ва икки ГЭС Ўзбекистон тарафидан ўзбилармонлик билан босиб олинган деб айтмоқда.

«Қирғизистоннинг ҳозирги ҳукумати миллий манфаатларни, мустақилликни ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилишда ўзининг кучсизлигини, саводсизлигини яна бир бор намойиш этди. БМТнинг ва кўплаган дунёнинг обрўли илмий ташкилотларнинг тадқиқотига кўра, йигирма биринчи асрда, сув — планетадаги энг муҳим ва қиммат ресурс бўлади», — деб айтилади билдирувда.

Кампиробод сув омбори. Сурат: Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

Мухолифат профил қўмитасининг Ўзбекистон билан чегара келишувининг лойиҳаси кўриб чиқилган йиғинда «кўплаб таниқли давлат ва жамоат арбоблари келишув позициясини ушлаб, Кампиробод сув омборининг берилишини қаршиликсиз қўллаганидан» норози бўлишди.

Мухолифат шунингдек, ҳудуд ҳеч қачон баҳсли бўлмагани учун, сув омбори бўйича сўзлашувларнинг натижаларини бекор қилишни талаб қилди.

«Ҳукумат агар Кампирободни Ўзбекистонга ўтказиб бериш жуда муҳим ва фойдали деб ҳисобласа, Кампирободнинг ўлкамизнинг ва элимизнинг келажаги учун жуда қимматлилигини ҳамда аҳамиятлилигини ҳисобга олиш орқали бу масалани умумхалқ референдумига олиб чиқишини талаб қиламиз», — деб хулоса қилишди БДҲдан.

Кампиробод сув омбори бўйича баҳслар

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Шундан 1170 км ёки 85% аниқланган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд. Ана шундай ҳудудлардан бири – Кампиробод сув омбори бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўш вилоятининг Қорасув ва Ўзган туманларида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган.

Икки давлатнинг Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича  ҳукумат делегацияси 2022-йил 26-сентябрь куни мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг алоҳида участкалари бўйича лойиҳаларни келишиш тартиб-таомилларини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолаган.

10-октябрда Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция бўйича қўмитаси Ўзбекистон билан чегарани делимитация ва демаркациялаш бўйича келишувининг лойиҳасини маъқуллаган.

Овоз беришга қадар МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев йиғинда икки давлат чегара бўйича қандай келишувларга эришганини айтиб берган. Шунингдек, Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга қолганини билдирди. Айни вақтда, у сув омборини икки мамлакат баробар 50ка 50 фойдаланади деб ишонтирган.

Шундай қилиб, Ташиевнинг айтишича, Ўзбекистонга Кампиробод сув омборининг  — 4 485 га ҳудуди, шунингдек плотинаси қолади.

«Авваллари Кампирободдаги сувдан фақат Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин эди. Эндиликда сув омбори қўшма муассаса томонидан бошқарилади. Аниқроғи, 4 нафар Қирғизистон ва 4 нафар Ўзбекистондан иборат муассаса. Сувдан фойдаланиш бўйича қарорларни 70 йил давомида Ўзбекистон мустақил равишда қабул қилиб келган. Бундан буён Қирғизистон фуқаролари ҳам сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон муҳандислик тўсиқларини қўя олмайди»,, — дея иқтибос келтирди журналистлар Ташиевнинг сўзларини.

МХДҚ етакчисининг айтишича, унинг ўрнига чегарадаги туманлардаги бир неча баҳсли ҳудудлардаги 19 минг 699 гектар ер Қирғизистонга ўтади.

Аммо, Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг собиқ етакчиси Мамбетжунус Абиловнинг айтишича, бу ҳудудлар аввалдан Қирғизистон ери бўлган. Шундай қилиб, у бу ерларнинг қайси бир қисмлари туман миқёсида вақтинча фойдаланиш учун Ўзбекистонга берилганини айтди.

«Энди қўшни давлат бизнинг ўз ерларимиз билан савдолашмоқда. Уларнинг ҳар бирининг тарихи бор. Кампирободга қўшмаган ҳолда қараш керак эди. Бунинг устиша Кампиробод ҳозирги Қирғизистон учун жуда муҳим эди. Энди Ўзбекистон сувнинг боши бўлиб қолади. Сувнинг қиймати кундан-кунга кўтарилмоқда. Кишининг сони кўпайгани сари қиймати ўсмоқда», — деб ҳисоблайди у.

Қўмитанинг 10-октябрдаги йиғини Ўзганда ҳам, Бишкекда ҳам норозилик митинглари фонида ўтди. Ўзган туманидаги норози аҳоли агар сув омбори Ўзбекистонга ўтадиган бўлса «жиддий чораларга боришга тайёрмиз» деб айтишди.