14-сентябрдаги парламент йиғинида депутат Исхак Масалиев вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровни жавобга тортишни таклиф қилди. У мазкур таклифни «Кумтор Голд Компани»даги «коррупция жиноятлари факти» бўйича Тенгиз Болтурукнинг қўлга олингани муносабати билан берди.
Масалиев «Кумтор Голд Компани»нг собиқ ташқи бошқарувчиси ва «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдинг бошчиси Болтурукнинг «мамлакатга етказган 1 миллард сом зарари 10 мактабнинг пули» эканини билдирди.
«Бошиданоқ фуқаролар, сиёсий фаоллар “ишонмаймиз, ишонмаймиз” деб айтган эди. Йўқ, бизга “ҳалол ишлайди” деган. Ўша “ҳалол ишлайди” деган Ақилбек Жапаров жавобга тортилиши керак. Унинг ишонган одами ўғрилик қилса, эгаси ҳам жавоб бериши керак», — деди депутат.
Масалиев Болтурук бошқа мамлакатнинг фуқароси эканини таъкидлаб, у қўл қўйган келишувларни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Депутат Болтурукнинг келишувлардан ҳам «фойда кўрамаган деган фикри бўлиши мумкин» деб ҳисоблайди.
Депутат бу иш бўйича тўлиқ маълумот олгандан кейин, Конституцияга кўра вазирлар маҳкамасининг бошчисини ишдан олиш бўйича президентга таклиф беришимиз керак деб ҳамкасбларига мурожаат қилди.
«Конституция бўйича, ҳукумат аъзосини ёки бошчисини ишдан бўшатиш бўйича таклиф бера оламиз. Келинглар шуни қўлланиб кўрайлик, бир сафар. Уни қолдирадими, қолдирмайдими президент ўзи ҳал қилади. Бироқ бизнинг ҳуқуқимиз бор», — деди у.
Тенгиз Болтурукнинг қўлга олиниши
13-сентябрда Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Кумтор Голд Компани»нинг фаолиятини текширишнинг натижасида уч жиноят ишини қўзғаган.
Дастабки ҳисоблар бўйича, мазкур жамият ходимларининг коррупцион схемасининг натижасида давлатга 1 миллиард сомга яқин зарар келтиргани аниқланган.
Ўша куннинг ўзида жиноят иши доирасида Тениз Болтурук қўлга олинган. У билан бирга техника бўйича мутахассис ва молия бошқармасининг директори ҳам қўлга олиниб, бари Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.