Доскул Бекмурзаев: Менга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар менинг номимга қасддан туҳмат қилинган қинғир ишдир

Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев Фейсбукдаги саҳифасида Бош прокуратуранинг унга нисбатан қўзғаган жиноий ишларига раддия берди.

Бекмурзаев унга нисбатан қўзғалган жиноят ишларини Бош прокуратура томонидан қилинган  «қинғир иш» деб ҳисоблайди. Вазирнинг сўзларига кўра, бу унинг «номини қоралаш» учун қилинган.

У аввал президент Садир Жапаров унга  «сифатсиз бошқарувдан» қарзга ботиб қолган Қирғизистон энергетика тармоғини ислоҳ қилишни топширганини таъкидлади.

Бекмурзаев  у келгунга қадар мамлакатнинг энергосектори ошкора ишламаган деб таъкидлади. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра,  у ерда коррупция гуллаб кетган.

«Ушбу секторни тартибга келтиришга бўлган ҳаракатим ва ундаги улкан ўзгаришлар яширин бўлиб қолмайди деб ишонаман. Чунки буларнинг барчаси кимгадир ёқмайди, гоҳ нуфузли шахсга тўсиқлар бўлади, гоҳида шу сабаб бир неча киши ёки бир гуруҳнинг манфаатлари оёқ ости қилинади. Бу йўл оғир бўлишини билардим ва ёвуз фикрли одамлардан ўтишимга ишонаман. Бу тўсиқлар мени тўхтата олмайди. Зеро, менинг буюк мақсадим – юрт билан қирғиз халқи фаровонлиги!», - деб ёзди у.

Бекмурзаев мағлуб бўлмаслигини, бундан кейин ҳам Қирғизистон учун ишини давом эттиришини қўшимча қилди.

Бекмурзаевнинг жиноий ишлари

Бош прокуратура Доскул Бекмурзаевга иккита жиноий ишни қўзғагани ҳақида 13-сентябрда аниқ бўлди.

Унда назорат органнинг матбуот хизмати «Клооп»га Бекмурзаев 2021-2022-йиллари тегишли тармоқда  «компетенцияси йўқ ходимларини» давлат  бюджети ҳисобидан Бирлашган Араб Амирлиги, Туркия, Ўзбекистон ва Россияга хизмат сафарларига юборганини, оқибатида давлатга 1 млн сом зарар келтирилганини билдирган.

Бундан ташқари, Бош прокуратурадан Бекмурзаев «Теплие ключи» соғлиқни мустаҳкамлаш мажмуасининг иншоотларини капитал таъмирдан ўтказишда хусусий компанияга зарар келтирган деб гумонлангани айтилган. Келтирилган зарар миқдори 15 млн сомни ташкил қилган.