Бишкек яшовчиси турмуш ўртоғи вояга етмаган қизига жинсий тегажоғлик қилганини билдирди. У қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп» мухбирига Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати маълум қилди.
Уларнинг маълумотига кўра, Свердлов туман суди гумондорни 3-октябргача пойтахтдаги СИЗО-1га киритган.Свердлов туман ИИБдан гумондорга нисбатан «Ножўя ҳатти-ҳаракатлар» моддаси бўйича жиноий иши қўзғалганини айтишди.
Бунгача ҳуқуқ химоячиси Камиль Рузиев қизнинг онаси 2020-йили милицияга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи вояга етмаган қизига бир неча марта тегажоғлиқ қилганини айтиб берганини билдирган.
Аммо ўша вақтдан буён ҳуқуқ ҳимоячилари ишни «бир неча марта тўхтатишган». Милиция ходимлари махсус экспертизада қизнинг сўзлари тасдиқланмаганига асосланишган — унда экспертиза «қиз отасига туҳмат қилмоқда» деб кўрсатган. Лекин, ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, қиз 2022-йили Истамбул протоколи асосида психологик -психиатрия экспертизадан ва суд –тиббий экспертизадан ўтган. Унинг хулосасида қиз ҳақиқатан ҳам отаси томонидан тажовузга учрагани аниқланган.
Рузиев шу билан боғлиқ қизнинг онаси жиноий ишни қайта қўзғаб, эрини жавобгарликка тортишни талаб қилаётганини таъкидлаган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, бунгача аёлнинг ўзи ҳам турмуш ўртоғи ва қайнонаси томонидан зўравонликка учраган.