«Ғалабамни халқимга бағишлайман». Акжол Махмудов мусобақадан кейин интервью берди

295

Қирғизистонлик спортчи Акжол Махмудов Сербияда ўтган жаҳон  чемпионатидаги ғалабасидан кейин журналистларга интервью берди. Видео жисмоний тарбия ва спорт департаментининг Фейсбук саҳифасига эълон қилинди.

Махмудов ғалабасини умумий Қирғизистон халқига бағишлашини  билдирди.

«Халқим учун дастлабки олтин медални қўлга киритиш имконияти бўлганидан жуда хурсандман. Бу ғалабани элимга, бутун Қирғизистонга, мураббийларимга бағишлайман. Ҳозирда оилам мени қўллаб-қувватлаётганини биламан. Оиламга миннатдорчилик билдираман, чунки улар мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келади. Мураббийларимга ва дўстларимга раҳмат. Улар йўқ, қўллаб-қувватлаш йўқ бўлса бу каби муваффақиятга эришиш қийин бўларди», — деди у.

Спортчи кураш бўйича қирғиз мактабининг юқори даражали кўрсатгичи келганини, реванш олиш билан кўрсата олганини таъкидлади.

«Бу бизнинг умумий ғалабамиз, шунинг учун ҳаммамиз бирлашиб нишонлашимиз лозим», — деб ўз сўзини якунлади Махмудов.

Қирғизистонлик полвон  Акжол Махмудов кураш бўйича жаҳон  чемпиони бўлди. Жаҳон чемпионати Сербияда ўтди.

Махмудов грек-рим кураши бўйича мусобақага 77 кг вазн тоифасида чиқди. У венгриялик спортчи Золтан Леваини 8:0 ҳисобида мағлуб этди.

Акжол Махмудов — катталар орасида Осиёнинг икки маротаба, ёшлар орасида бир карра ғолиби.  Кадетлар орасида Осиёнинг икки маротаба ғолиби бўлган. Шунингдек у кадетлар орасидаги жаҳон мусобақасида чемпион номини олган.

2022-йилнинг февраль ойида Болгарияда ўтган Dan Kolov – Nikola Petrov мусобқасида учини ўринни эгаллаган. Апрелда Мўғулистонда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Августда Ислом ҳамкорлик ўйинларида Қирғизистон термасига яна олтин медаль олиб келган.

Полвон 2021-йили Токиода ўтган Олимпиада ўйинларида грек-рим кураши бўйича кумуш медални қўлга киритган.