Ижтимоий тармоқларда президент Садир Жапаровнинг Сузоқ туманида ўтаётган кортежининг видеоси тарқалди. Унда ленталар илиниб турган марказий йўл тўсилиб, ҳаракат тўхтатилган.
Жапаров 11-12-сентябрда иш сафари билан Жалолобод вилоятида бўлди. Унда у асосан МХДҚга алоқадор масалаларга эътибор қаратди — чегарачиларга хонадонларнинг калитларини топширди, шунингдек уларнинг эски ётоқхонасини реконструкциялаш ишлари билан танишди.
Бундан ташқари у вилоятдаги йирик ишхона ва заводларга борди. Президентнинг матбуот хизматидан 12-сентябрь тушдан кейин давлат раҳбари Бишкек шаҳрига қайтиб борганини билдиришди.