Бишкек: Миллий гвардиянинг икки ҳарбий ходими қизни зўрлашда гумонланмоқда

242

Бишкекдаги Миллий гвардиянинг икки ҳарбий хизматчиси қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи қизнинг ўзи ариза билан милицияга мурожаат қилган. Мазкур факт Биринчи май туман ИИБнинг маълумот журналига қайд этган.

«Тўпланган материаллар терговга қадар текширув ўтказиш учун ҳарбий прокуратурага топширилди. Унниг натижасига кўра ҳуқуқий баҳо берилади», — деб билдирилди милициядан.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматининг етакчиси Сирожиддин Камолидиновнинг айтишича эса, воқеа 5-сентябарда тонгга яқин бўлган.

«Жабрланувчининг сўзларига кўра, уни икки номаълум эркак зўрлаган. Гумонланувчилар сўроқ қилинди», — деди Камолидинов.

Аёлларга нисбатан зўравонлик

Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича 2021-йилга кўра глобал индексда (WPS Index)  Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли ўлка деб топилган. Қирғизистонда қизларни ўғирлаб, зўрлаб, ўлдириб ҳам кетишади.

2022-йилнинг апрелида БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича ишчи гуруҳнинг мутахассислари Қирғизистондаги аёлларнинг ва қизларнинг вазияти бўйича баёнот тайёрлашган. Баёнотда БМТнинг мутахассислари Қирғизистонда жинсий зўраовнликка учраган аёлларнинг ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиши жуда паст даражада эканини таъкидлашган.