ИИВ: 2022-йилнинг 7 ойида ёш болаларни зўрлаш бўйича 39 жиноят иши тергов қилинди

2022-йилнинг етти ойида мамлакат бўйича ёш болаларни зўрлаш факти билан 39 жиноят иши тергалди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари зўрлаш факти билан 39 жиноят иши тергов қилинди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Эркебек Аширхожаев «Ата Журт Қирғизистон» фракциясининг 9-сентябрдаги йиғинида билдирди.

Аширхожаевнинг айтишича, 39 ишнинг 25и суд кўригига юборилди. Уч жиноят иши эса қисқартирилди — бири жиноят таркиби йўқ деб топилса, иккисида айбдор аниқланмаган.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари ўсмирларнинг жинсий дахлсизлигига ва одоб-аҳлоқий соғлигига қарши етти ойда жами 121 жиноят иши тергалганини таъкидлади.

Унинг айтишича, 80 жиноят иши суд кўригига жўнатилди. 10 иш эса жиноятнинг таркиби йўқ бўлгани сабаб қисқартирилди. Ҳозирда 31 иш милицияда тергов қилинмоқда.

Аширхожаев ёш болаларни зўрлаган ва ўлдирганларга ўлим жазосини киргизиш бўйича депутатнинг саволига жавоб берди. У юқоридаги каби жиноятга қўл урганларга умрбод озодликдан ажратиш жазоси етарли деб ҳисоблайди.

Шунингдек вазирнинг ўринбосари жиноятчиликнинг ўсишини «жамият билан замоннинг ўзгараётгани» билан тушунтирди.

«20 йил аввалги милиция билан ҳозиргичини солиштирсак осмон билан ердек фарқ бор. 20 йил аввал жиноятчиликнинг сони ҳам, тури ҳам бундай эмас эди. Кодексларнинг талаблари ҳам бошқача эди. Ҳозир жамият, замон ўзгармоқда. Шунга кўра иш бўлмоқда», — деди у.

14 ёшдаги қизнинг ўлдирилиши

Милициядан 4-сентябрь куни Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримида Ногардан қишлоғидаги селни буриб кетувчи тоннелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилганини билдиришган.

Боткен вилоят ИИБ ходимлари қизнинг қўллари ортига боғлангани, бўйнида эса ип билан бўғишдан қолган излар борлигини билдирган.

Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда жиноятда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинган.

Бундан ташқари, қўлга олинганлар қизни зўрлашда ҳам айбланаётгани маълум. 14 ёшли қизнинг воқеаси жамоатчиликда қизғин муҳокамага олиниб, Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ёш болаларни зўрлаганларга ўлим жазосини киргизишни таклиф қилган.

Воқеа бўйича президент Садир Жапаров ҳам реакция қилиб, бу ишни шахсий назоратига олганини айтган. Бош прокурор Қурманқул Зулушев ҳам иш шахсий назоратига олинганини билдириб, ҳуқуқ тартибот орган ходимлари бу ишни адолатли тергов қилади деб ваъда қилган.