Ҳукумат аҳлоқ тузатиш қамоқларини Бишкекнинг ташқарисига чиқаришни ваъда қилди

245

Бишкекдаги аҳлоқ тузатиш қамоқлари беш йил давомида шаҳарнинг ташқарисига чиқарилади. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров айтди.

Амалдор 9-сентябрда Бишкекдаги эски №47 колониясини демонтаж қилиш ишининг фаолияти билан танишди.

Тузатиш колониясининг биносини бузиш қарори 2022-йилнинг июнь ойида қабул қилинган. Колониянинг тиббий, уй-жой ва бошқа хизматлари Новопокровкадаги №8 ва Молдовановка қишлоғидаги №27 ҳамда №31 махсус жойларига кўчирилади.

Жапаров №47 аҳлоқ тузатиш колониясини кўчиришга «аҳлоқ тузатиш муассасаларига нисбатан замонавий талабларга жавоб бермаган эски бинолари» сабаб бўлди деб тушунтирди. У шунингдек, муассасанинг шаҳарнинг аҳоли жич жойлашган ҳудудда жойлашгани «жамоатчиликка хавф туғдиради» деб таъкидлади.

№47 колониянинг 8,5 га майдонига эса 5-10 минг кишининг ҳаётига мослашган кўп хонадонли социал уй-жой мажмуаси қурилади. У ерда таълим муассасалари ва бола боғчалари қурилмоқчи.

«Келгуси йилдан бошлаб бу ерда қурилиш ишлари бошланади. Ижтимоий лойиҳани амалга оширишга инвесторлар жалб қилинади», — деди Жапаров.

Қирғизистонда 11 жазони ижро қилиш колонияси бор, унинг тўрттаси — умумий режимдаги, учтаси —кучатилган режимдаги қамоқ жойлари. Қолганлари махсус режимда жазосини ўтаётганларга, аёлларга, ўсмирларга ва туберкулоз билан оғриганларга мослаштирилган.

Ҳозирги вақтда Бишкекда ТИЗО-1 гина қолмоқда.