Гулнара Батирова соғлиқни сақлаш вазири бўлиб тайинланди

199

9-сентябрда Садир Жапаровнинг буйруғи билан Гулнара Батирова соғлиқни сақлаш вазири бўлиб тайинланди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Батирова бунга қадар вазирнинг вазифасини бажариб келган. 7-сентябрда Жогорку Кенешнинг депутатлари соғлиқни сақлаш вазири хизматига Батированинг номзодини мақуллашган.

Йиғинда Батирова ўн йилга яқин соғлиқни сақлаш тармоғидан ташқари ишлаб келгани айтилган. У ўзи Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлганини таъкидлаб, аммо тиббиёт тармоғидан узоқлашмаганини айтган.

Батирова 2013-йилдан бери вазирликнинг қошидаги тиббий аккредитация комиссиясининг етакчиси бўлиб ишлаб келган. У тиббиёт тармоғида етакчилик хизматларида ишлаган. Шунингдек у МСКнинг аъзоси, Қорасув шаҳар кенгашининг депутати бўлган.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири бўлиб Алимқадир Бейшеналиев ишлаб келган. 2-июнда Бейшеналиев коррупцияда гумонланиб қўлга олинган, иш қўзғалган. Вазир қўлга олингандан кейин унинг вазифасини ўринбосари Жаркибек Касимбеков бажариб турган.

16-августда ИИВ Бейшеналиевга қўзғалган жиноят ишини тўхтатган. 19-августда эса президент Садир Жапаров уни эгаллаган хизматидан бўшатган.

Кейинчалик ўша вақтда вазирнинг вазифасини бажарган Жаркинбек Касимбеков Бейшеналиевни «Алтин балалик» соғлиқни қайта тиклаш марказининг директори қилиб тайинланганини билдирган.