Мухолифат олтиннинг сотилишини текшириш бўйича комиссияни бошқаришга тайёр

245

Бирлашган демократия ҳаракати мухолифат қатори президент Садир Жапаров олтиннинг сотилишини текшириш бўйича комиссияни бошқариш таклифини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мазкур ҳаракатнинг аъзоси Равшан Жээнбеков билдирди.

У мухолифат ҳукуматдан «аниқ қадамларни кутаётганини» айтди.

Аввалроқ президент Садир Жапаров мухолифатга олтиннинг экспорт қилинишини текшириш бўйича комиссияни бошқаришни таклиф қилган.

Давлат раҳбари бундай таклифни мухолифат ва депутатлар ҳукуматдан «Қумтўр»нинг иши ва 2021-йили сотилган олтин бўйича ҳисобот беришни талаб қилгандан кейин киргизган.

Жапаров комиссия «қанча олтин чиқиб, қаерда, қанчадан сотилди ва бошқа барча шубҳали масалалари бўлса текшириб чиқиб, халққа очиш эълон қилсин» деб таъкидлаган.

«Яширадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Ҳозирда [Қумтўрда Бош прокуратуранинг] тергов гуруҳи ишламоқда. [Комиссия] улар билан бирга ишлашсин», — деган у.

Олтинга алоқадар можаро

Қирғизистонда бир неча ҳафтадан бери 1 миллиард долларга сотилган 19 тонна олтин ҳақида маълумот яширилгани бўйича тортишув тўхтамай келади.

Миллий банкнинг ҳисоботида миқдори 1,1 миллиард долларни ташкил қилган 19,2 тонна олтин «номаълум давлатга» экспорт қилинган деб айтилади. Президент Садир Жапаров хавфсизлик учун олтин сотилган давлат сир бўйича қолади деб билдирган.

Аммо журналистлар олтиннинг қаерга сотилганини аниқлашган — у  давлат Швейцария бўлиб чиққан.

Олтиннинг сотилга бўйича маълумотлар яширилгани бўйича Бирлашган демократия ҳаракати бир неча бор баёнот қилган. Улар президентдан «Қумтўр» ишхонасининг фаолияти ва олтин бўйича ҳисобот беришни талаб қилишган.

Парламент ҳам вазирлар маҳкамасидан олтин бўйича ҳисобот беришни талаб қилмоқда. Жогорку Кенешнинг 7-сентябрдаги йиғинида бир неча депутатлар бу масала бўйича парламентда ҳукуматнинг ҳисоботини тинглашни таклиф қилишган.