Сериал ва қисқа метражли фильм олиш билан шуғулланувчи «Қирғиз сериал» идораси тузилади

306

Вазирлар Маҳкамаси Маданият вазирлиги қошида янги «Қирғиз сериал» номидаги ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат муассасасини тузди. Бу ҳақда 9-сентабрда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, «Қирғиз сериал» уюшмаси қисқа метражли фильм ва сериалларни суратга олиш билан шуғулланади.

Хабарда таъкидланишича, уюшма очиш қарори президентнинг май ойида имзолаган «Қирғизистонда миллий киноиндустрияни ривожлантириш ва кинематографияни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ яратилди. Унинг мақсади – «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш ва миллий кинематографияни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш».

Вазирлар Маҳкамаси Маданият вазирлигига «Қирғизсериал» низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қароридан келиб чиқадиган ташкилий ва бошқа чора-тадбирларни кўриш вазифасини топширди.

Сурат: Unsplash / Lisanto.