Хотинини ўлдирганликда айбланган “гаи”нинг уч ҳамкасби ёрдам кўрсатмаганликда гумон қилинмоқда

308

Талас шаҳар прокуратураси Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясининг уч нафар ходимига ва улардан бирининг рафиқасига улар «Ёрдам кўрсатмай қўйиш» моддаси билан гумон қилинаётгани ҳақида билдиришнома топширди. Гап 30 ёшли турмуш ўртоғининг ўлими бўйича айбдор деб топилган ЙҲХДИнинг кичик инспекторининг ҳамкасблари ҳақида бўлмоқда.

Талас вилояти ИИБ матбуот котиби Динара Сарногоеванинг айтишича, терговни Талас шаҳар милицияси олиб бормоқда.

30 ёшдаги аёл 2021-йилнинг 29-декабрида ўлдирилган. Қотилликда марҳумнинг тушмуш ўртоғи гумонланиб қўлга олинган. У хотинини ўлгунча калтаклагани хабар қилинган.

Бу йили август ойида ОАВда ўлдирилган аёлнинг қариндошларининг мурожаати чиққан. Улар суднинг кечикканлиги, гумондорнинг жазо олмаётганидан норози бўлишган.

«Мана саккиз ой ўтди. Биз барчага, прокуроргача бордик. Материаллар, видеолар бор, нега уни қамоққа олишмаяпти? Ахир, барча далиллар бор-ку?!» — деб норози бўлишган марҳумнинг яқинлари.

Талас вилоят суди эса иш судга 2022-йилнинг 18-майидагина келиб тушганини айтишган.

30-август куни суд Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси кичик инспекторини ўз хотинини ўлдиришда айбдор деб топиб, 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.