Ташиев: Мамлакатда МХДҚнинг 50ка яқин биноси қурилди

331

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг элликка яқин янги биноси қурилди. Бу ҳақда қўмитанинг етакчиси Қамчибек Ташиев «Регион ТВ»  телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

«Маълумки, бунгача давлат қўмитаси [МХДҚ] эътиборсиз қолган. Ходимлар ҳудудларда бировларнинг уйларида, биноларнинг бурчакларида ёки бир бошқа кутубхоналар биносида хизмат қилиб қолишган. МХДҚга бирорта ҳам бино қурилмаган. Ўтган йилдан буён биз буни ўз қўлимизга олиб, шу кунгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 50 га яқин биноси қурилди», — деди Ташиев.

Ташиевнинг интервьюсига қадар жамоатчилик ва ОАВга 2021-йилнинг сентабр ойидан очила бошлаган МХДҚнинг 12та биноси маълум эди. Уларнинг очилиш тадбирида Ташиевнинг ўзи ҳам, президент Садир Жапаров ҳам қатнашиб келган.

Масалан,  Жапаров 24-августда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимларига янги хонадонлар калитини топширган. Бишкекда чекистлар учун янги турар-жой биноси қурилган.

Президент матбуот хизмати шундан сўнг маълум қилдики, янги уй 306 оилага мўлжалланган. Уй 1,5 йил ичида қурилган. Бир квадрат метрнинг нархи 300 доллар эди.

Муаллиф: Зулайка Эркимбаева