Миллий банк хорижий валюталарни алмаштириш опреацияларига қўйилган чекловини олди

339

Миллий банк 5-сентябрда валюта бозорининг нисбатан барқарорлашуви ҳақида маълум қилди. Шу муносабат билан Бош банк пул айирбошлаш шохобчалари билан тижорат банклари ўртасидаги хрижий валюталарга боғлиқ операцияларни юргизишга қўйган вақтинчалик чекловларни олиб ташлашга қарор қилди — у мамлакатдан нақд доллар чиқарилиб кетаётган вақтда киргизилган эди.

Миллий банк бу чекловларни 22-июлда, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини тахминлаш ва «дунёда ўрин олиб турган геосиёсий вазитяга ва уларнинг ички молиявий бозорга таъсири билан боғлиқ ҳолатларни ва хавфларни қисқартириш» мақсатида киргизган.

Тижорат банклари пул алмаштириш жойлари билан бир кунда ўша пул алмаштирувчи жойнинг айланма маблағидан ошмаган суммагагина валюта савдосини амалга ошира оладиган бўлишган. Бу нақда, шунингдек нақд бўлмаган хорижий валюталарга тегишли бўлган.

Бундан ташқари, тижорат банклари ҳар ҳафтада Миллий банк ҳисобот, жумладан пул алмаштирувчи жойлар билан хорижий валютадаги савдо-сотиғи ҳақида маълумот бериб туриши керак.

Валюта бозоридаги ўйинлар

Россия армияси Украинага кенг кўламдаги ҳужумдан бери Россияга нисбатан жиддий иқтисодий санкциялар қўйилган. Бу Россияда нақда долларнинг танқислигини пайдо қилган.

Шу сабаб Россияда 1-мартдан бошлаб, мамлакатдан нақд доллар олиб чиқишга чеклов қўйилган — бир одам 10 минг доллардан ортиқ олиб чиқа олмайди. Шунингдек чеклов мартнинг ўртасида Қозоғистонда ҳам киргизилган.

Қирғизистоннинг Миллий банки бундай чоралар республикада рубл, тенге ва доллар билан пул ўтказмаларининг кўпайишига олиб келганини, бундан кейин ўтказилган пуллар мамлакатдан доллар билан олиб чиқиб турилганини айтишган. Украинадаги урушга қадар Қирғизистонга доллар асосан Россиядан келиб турганини  таъкидлаб ўтиш керак.

«Мамлакатдан чет эл валютасини олиб чиқиш/киритиш  таъқиқланмаганидан фойдаланиб, [чет эл валютасини пул ўтказиш йўли билан] олганлар нақд АҚШ долларини катта миқдорда Қирғизистондан олиб чиқиб кетишмоқда», — деб таъкидлашган Миллий банкдан.

Валютанинг танқислиги тижорат банклари валютани алмаштиришдаги комиссиясининг бир қанча кўтарилишига олиб келган. Улар буни мамлакатга валюта олиб келишнинг бошқа йўллари қидиришаётганини, шунингдек пулларни бошқа давлатлардан ташиб келиш қиммат бўлаётгани билан изоҳлашган.

Мутахассисларнинг айтишича, нақд пул танқислиги ва турли чекловлар шароитида валютанинг қора бозори пайдо бўлган, унда тижорат банклари ҳам иштирок этгани эҳтимол. Кейинроқ Миллий банк Қирғизистонда нақд валюта тақчиллиги фонида валюталарнинг қора бозори пайдо бўлганини тан олган.

Шунингдек Россиянинг Украинага ҳужуми сабаб долларнинг курси жиддий ўзгаришга дучор бўлган. Мартнинг ўртасида долларнинг курси 105 сомга чиқиб, апрелнинг бошида эса 81,5 сомгача тушиб кетган. Кейин доллар қайта 92,6 сомга қадар қимматлаб, аммо қайта тезда арзонлай бошлаган. 5-сентябрга кўра долларнинг сомга нисбатан қурби 80,9 сомни ташкил қилади.