Чуй вилояти: Айланма йўлда авариядан 5 киши, жумладан 5 ёшли бола ҳалок бўлди

Бишкек — Норин — Торугарт автомобил йўлидаги авариядан беш ёшли бола дохил 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га Чуй вилоят ИИБдан хабар қилишди.

Уларнинг маълумотига кўра, транспорт ҳалокати 3-сентябрда қайд этилган. ГЭС-5га яқин айланма йўлда BMW машинаси қарши қисмга чиқиб, Mazda Demioва Mercedes-Benz билан тўқнашган.

Матбуот хизматидан жабрланган уч киши касалхонага етказилганини, улардан бири — 3 ёшдаги бола — аҳволи оғир бўлаётганини билдиришди.

Йўл-транспорт ҳалокатлари

Қирғизистонда йилдан-йилга йўл-транспорт ҳалокатлари кўпайиб бормоқда. 2021-йили мамлакатда 7 437 транспорт ҳалокати қайд этилган, бу 2020-йилдагига нисбатан  22,9%га кўп. Унда йўл-транспорт ҳалокатларидан 800дан ортиқ одам вафот этган.

CABAR.asia таҳлилий порталининг журналистлари охирги 10 йилда аварияларда 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлганини ҳисоблаб чиқишган.

«Йўл ҳалокатларининг 95%га инсон фактори сабаб, бошқача айтганда, ҳайдовчилар қоида бузишади ёки йўл ҳаракати қоидаларини билишмайди. Бундан ташқари, уларнинг кўпчилиги йўлда юриш маданиятини сақлашмайди», — деган ЙҲХТББнинг етакчиси Азамат Исраилов 2021-йилнинг сентрябрида.

Президент Садир Жапаров 2022-йилнинг февралида ИИВга йўл-транспорт ҳалокатларининг сонини 50%га камайтириш топшириғини берган.