Бишкекда митинг ўтказишга қўйилган чеклов 1-декабргача узайтирилди

332

Бишкекнинг Биринчи май туман суди шаҳар марказида митинг ўтказишга қўйилган тақиқни 2022-йилнинг 1-декабригача узайтирди. Бу ҳақда «Клооп»нинг мухбирига суднинг матбуот хизматидан билдиришди.

Суд ўзининг 1-сентябрдаги қарори билан Биринчи май туман администрациясининг тинч намойишларини ўтказишга қўйган чекловини қонуний деб топди. Унга кўра, Россия элчихонаси яқинида, Ала-Тоо майдонида, Жогорку Кенеш, Президент администрациясининг МХДҚнинг ва ҳукумат биноларининг яқинида тинч йиғилишлар ўтказиш тақиқланган.

Суддан ушбу чеклов давлат ва муниципал расмий тадбирларни ўтказшга тааллуқли эмаслигини таъкидлашди. Бошқа митинглар ва акциялар Максим Горкий номидаги паркда ўтиши керак.

Биринчи май туман суди Бишкек марказида митинглар ўтказиш тақиқланганлигини аввалда ҳам қонуний деб топган эди. Охирги марта суд  шундай қарорни апрель ойида чиқариб, митингларга 1-сетябргача тақиқ қўйган.

Митингларга тақиқ қўйилгани бўйича омбудсман Атир Абдрахматова  фикр билдириб, суднинг қарорини асоссиз деб атаган. У бу қарор Конституцияга ва қабул қилинган халқаро мажбуриятларга қарши келишини таъкидлаган. Унинг фикрича, бу каби қарорлар мамлакатни жаҳон ҳамжамияти олдида обрўсизлантиради.