«Манас» аэропортидаги Канада тоғлари тасвирланган баннер олиб ташланди

306

«Манас» аэропортига Канаданинг тоғлари тасвирланган баннер илинган. Уни сезиб қолган блогер Тинчтикбек Мухамбетов Инстаграм саҳифаси орқали пост эълон қилди.

«Агар сайёҳ ўша ерга бораман деса, Канадага юборинглар», — деб кинояли изоҳ ёзган у суратга.

«Манас» аэроптортининг матбуот хизмати эса «Клооп»нинг мухбирига ҳозирги вақтда баннер олиниб, яқин орада янгисига алмаштирилишини билдирди.

«“Манас” аэропорти фаол, сезиш қобилияти кучли йўловчиларимизга миннатдорчилик билдиради! Қирғизистоннинг гўзал табиатини Швейцария, Канада, Исландия, Шотландия, Исроил ва бошқа давлатларнинг тариати билан солиштиришади, чунки у турли ҳамда ажойиб», — деб билдиришди аэропортдан.