Бир кадр билан: Бишкекда давлатнинг мустақиллик кунига бағишланган мурал пайдо бўлди

231

Бишкекда мамлакатнинг мустақиллик кунига бағишланган мурал пайдо бўлди. Бу ҳақда basicolors ижодий гуруҳининг муаллифи Виктор Цой Инстаграм саҳифасида эълон қилди.

Сурат Осмонкул билан Фрунзе кўчаларининг кесилишидаги деворга туширилган.

Унда нақшларнинг фонида мустиқаллиқ деган ёзувни ҳамда Қирғизистоннинг байроғини кўтариб турган қирғиз миллий либосидаги қиз тасвирланган.

«Мен мустақиллик бу — танлов эркинлиги ва давлатнига эмас, мамлакатнинг ҳар бир фуқаросининг тараққиёт йўлини мустақил аниқлаш имконияти эканини кўрсатгим келди», — дейди лойиҳанинг муаллифи.

Аввалроқ АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги мамлакатнинг мустақиллик куни муносабати билан бинонинг деворига қирғиз байроғи туширилган суратни ёритган.

Давлатнинг байроғи туширилган сурат бинода 26-августдан 2-сентябрга қадар ёниб туради.

Муаллиф: Надежда Семенова