Чуй: Москва туман милициясининг икки ходими пора олаётганда қўлга олинди

307

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чуй вилоятининг Москва туман ички ишлар бошқармасининг икки ходимини 70 минг сом пора олаётганда қўлга олди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, туман турғуни икки милиция ходимига чора кўришни илтимос қилиб МХДҚга ариза ёзган. У ҳуқуқ тартибот ходимлари судгача текширувни тўхтатиш учун 200 минг сом олишга ҳаракат қилганини айтган.

Тезкор теров ишининг натижасида Москва туман ИИБнинг тергов хизматининг икки ходими мазкур маблағнинг 70 минг сомини олаётганда қўлга тушди.

Бу бўйича «Таъма қилиб пора олиш» моддаси билан иш қўзғалиб, гумонланувчилар МХДҚНинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Жориий йилнинг 26-августида Бишкекда Ленин туман ИИБнинг 1-шаҳар милиция бўлими бошчиси пора олаётганда қўлга олинган. Унинг туман милициясига тушган турғунларнинг аризасини кўришда коррупция схемаси уюштирилгани аниқланган.

Коррупциянинг даражасини ўрганган Transparency International халқаро ташкилотининг маълумотига кўра, Қирғизистон 2021-йили порахўрлик даражаси бўйича 27 балга эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Бу кўрсаткич 2020-йилга нисбатан 20 даража паст — ўтган йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда эди.