Қозоғистонда йўл транспорт ҳалокатидан тўрт қирғизистонлик жабрланди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» йўналиши бўйича бораётган автобус аварияга учради. Жароҳат олганларнинг орасида тўрт қирғиз фуқароси бор. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, авария 27-августда қайд этилган. Ҳайдочи рулни бошқара олмай йўлдан чиқиб кетган.

Унинг оқибатида 12 киши оғир жароҳат олган. Шунингдек тўрт нафар қирғизистонлик касалхонага тушган. Уларнинг аҳволи «ўрта оғир» деб баҳоланмоқда.

Бундан бир ҳафта аввал Россияда 14 қирғизистонинг ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳалокат қайд этилган. Ульяновск вилоятининг Николаевск туманидаги «Урал» трассасида оғир юк ташувчи машина навбат кутиб турган кичик автобусни бориб урган. Унинг оқибатида автобус икки оғир юк ташувчи машинанинг ўртасида қисилиб қолган.

Жами бўлиб 16 киши ҳалок бўлган — унинг 14 нафари Қирғизистон фуқаролари. Бундан ташқари уч қирғизистонлик касалхонага ётқизилган.

Маълумотга кўра, қирғизистонликлар қозоқ чегарасига кирди-чиқди қилиш учун бориб, қайтиб келаётган бўлган. Россиядаги меҳнат муҳожирлари охирги вақтларда рўйхатга олиш талаби кучайгани ҳақида айтиб келишган.

Қирғизистонликларнинг жасади 23-августда мамлакатга махсус борт билан олиб келиниб, туғилган юртига дафн қилинган. Давлат ҳалок бўлганларнинг яқинларига 300 минг сомдан берди.

Шу воқеа сабаб 23-авугст Қирғизистоннинг ҳудудида мотам куни деб эълон қилинган.