Ўш: «Достук» ўтказиш бекатининг биносига зарар етказганлар жавобга тортилиши огоҳлантирилди

310

Ўшдаги «Достук» ўтказиш пунктини таъмирлаш ва янгилаш ишларидан кейин қатновчиларнинг сони кўпайди. Бу ҳақда МХДҚнинг Чегара хизмати маълум қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, аввад бу пункт орқали ҳар куни 14 минг 500 киши ўтиб юрган бўлса ҳозир кунига 22 минг нафарга етмоқда.

Аммо муассасадан одамлар янги бинодаги мулкка эҳтиётлик билан муомала қилмаётганини таъкидлашди.

«Бинонинг ойналарини синдириб, эшикларни бузиб, машинаси билан тўсиқларни уриб кетган ҳолатлар қайд этилмоқда», — деб айтилади маълумотда.

Чегара хизмати «Достук» ўтказиш бекатидан ўтаётган фуқароларни уларга тузилган шароитларни яхшилаб қарашга ва ўтказиш пунктида чегара режимини сақлашга чақирди. Муассасанинг мулкига зарар етказганлар эса қонун доирасида жавобга тортилишини эслатди.