Ўшда кўприк қурилиши 1 июл куни бошланади

798

800px-Osh_from_Suleymanka_mountain2-450x337
Ўшдаги янги кўприкнинг қурилиши келаси ой бошидан бошланиши кутиляпти. Бу қурилишнинг пайдо бўлишига шаҳарликлар турлича ёндошди.

Ўшдаги кўприк қулиши 1 июл куни бошланади ва тақрибан икки йилдан сўнг якунланади, — бу ҳақда Kloop.kg га шаҳар мэрияси матбуот котиби Камиль Сидиков билдирди.

Ўш шаҳар кенгаши тўрағаси Таалай Сабиров Kloop.kg билан суҳбатда кўприк узунлиги 450 метрни, эни эса 18 метрни тузишини айтди. Кўприк ҳозирги Навоий кўчасидан Ленин кўчасигача қурилиши кутиляпти.

«Кўприк лойиҳаси якунига етиши билан унинг қурилиши бошланади. Қурилиш тақрибан икки йилга чўзилиши кутиляпти», — дейди Сабиров.

Шаҳар йўл қурилиши бошқармаси бошчиси муовини Равшан Дарибеков ҳозирда кўприк лойиҳаси уситида ишлар олиб борилаётганини ва у июн сўнгида ўз якунига етишини билдирди.

У лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 100 млн сом ва шунча миқдордаги маблағ давлат бюджетидан ажратилишини қўшиб ўтди. Бироқ, ҳозирда қурилиши ҳаражатлари аниқ тасдиқланганича йўқ.

«Ҳозирги вақтда кўприк қуришлишига айнан қанча маблағ кетиши аниқлангани йўқ. Лойиҳа тугаши билан бу маълумот ошкор қилинади», — деди шаҳар кенгаши тўрағаси Сабиров.

Лойиҳани тендерда ғолиб чиққан Хитойнинг «Гуйсуе» компанияси ишга оширади. Компания билан контрактнинг баҳоси 450 млн сомни ташкил қилди.

Ўшликлар кўприк қурилишига турлича ёндошишди.

Шаҳар яшовчиси Гулмира Тилекеева кўприк шаҳарнинг замонавийлишишига ёрдам беришини айтади.

«Кўприк қурилишидан кейиш шаҳар замонавий, тоза ва чиройли манзарага эга бўлади», — дейди у.