Ўшлик Багира Қирғизистон байроғини кўкка кўтарди

784

DSC_0034 (1)
Ўрта Осиё кинологлари ўртасида бўлиб ўтган халқаро мусобақада Қирғизистон чегарачилари фахрли ўринларни эгаллади. Ўшлик Багира номли ит биринчиликни қўлга киритди.

Мустаҳкам чегара давлат тинчлигини ва фаровонлигини белгилайди. Бугун юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда чегарачиларимиз билан биргаликда ўргатилган итлар катта вазифаларни бажариб келмоқда. Қозоғистонда бўлиб ўтган мусобақа, бизнинг чегарачиларнинг зўр тайергарликка эга эканини кўрсатди. Ўшдаги чегара хизматида  2 йилдан бери хизмат қилаетган Багира исмли ит барча синовларни аъло баҳоларга топшириб мусобақада  биринчиликни кулга киритди.

"Багира уч ёшда" - дейди чегарачи Мурат Дуронов - менинг қўлимга уч ойлигида келган. Мен уни тарбияладим. Меҳримни аямадим. Шунинг эвазига Багира менга ўз садоқатини кўрсатади. Мусобақада ҳам юзимни ерга қаратмади - қувонади М. Дуронов. " Багира бангизотларни топувчи ит. Олмотадаги мусобақа вақтида ёмгир еғиб юборди. Бошқа давлатнинг чегарачи итлари ёмон об-ҳавода ишлай олмаслигини кўрсатди. Багира эса ҳар қандай об-ҳавода банги зотни топа олади. У бошқа инструкторларни лол қолдирган ҳолда вазифани бажарди - мақтанади чегарачи.

DSC_0020

Халкаро мусобақада беш давлат чегарачилари иштирок этган. Тадбир "Чегара бошқарилишга ёрдам" ПРООН дастурининг 10 йиллик муносабати билан ўтказилди.

Фахрли ўринларни  эгаллаб қайтган қирғиз чегарачиларини ҳамкасабалари зўр олқишлар билан кутиб олди.

"Бизнинг олдимизда бугун катта иш турибди. Биз юртимиз чегараларини кўз қорачиғидай сақлашимиз, сидқидилдан қўриқлашимиз шарт. Давлатимиз чегарасини бузувчилар, тинчлигимизни кўра олмайдиган душманларимиз етарли. Шунинг учун биз зўр тайёргарлик куришимиз, ўз Ватанимизни севишимиз, уни қўриқлашимиз даркор! - дейди Жанубий чегара хизматининг бошчиси Алимбаев.

Зўр натижаларни кўрсатган чегарачилар фахрий ёрлиқлар, пул мукофотлари, совринлар билан сийланди. Багира эса "Зўр чегарачи" медали билан тақдирланди.

Муаллиф: Эркин Саидхосилов

Муҳаррир: Хулкар Исомова