Бир кадр билан: Президент МХДҚнинг ходимларига янги хонадонларнинг калитини топширди

311

Президент Садир Жапаров 24-августда Бишкекда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимларига янги хонадонларнинг калитини топширди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Жапаров тадбирда миллий хавфсизлик органлари тартиб ўрнатишда, давлатда хавфсизликни ва фуқароларнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашда катта ўрин эгаллашини таъкидлади.

«Сизлар терроризмга, экстремизмга қарши курашишда ва мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигини сақлашда олдинги сафда келасизлар. Сизларга жамиятдаги барқарорлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, коррупция, жиноятчилик билан курашиш масъулияти ҳам юкланган. Бу янги муносабатни, замонавий билимни ҳамда самимият билан берилишни талаб қилган мураккаброқ вазифалар» — деди президент.

У ҳукумат бундан кейин ҳам ҳарбий ходимларини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга оширишга куч-ҳаракатини сарфлашини қўшимча қилди. Матбуот хизматининг маълумотига кзра, турар жой 306 оилага ҳисобланган. У 1,5 йил ичида қурилган. Бир квадрат метрнинг баҳоси 300 АҚШ долларини ташкил қилган.