«Қумтўр» раҳбариятига ва бошқарма раислигига янги бошчилар келди

283

«Қумтўр Голд Компани»нинг (КГК) раҳбарлик хизматига Алмаз Бариктабасов, бошқарма раислигига эса Болотбек Идирисов тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»нинг мухбирига компаниянинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Бариктабасов КГКнинг техник хизмат кўрсатиш бўлимини, Идирисов эса компаниянинг бош менеджери бўлиб келгани маълум.

Аввалроқ Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати «Қумтор»ни бошқарган Тенгиз Болтурук ва ишхонанинг молия директори Риспек Токтогулов эгаллаган хизматларидан бўшатилганини билдирган.

Вазирлар маҳкамасидан 2022-йилнинг майида Ҳисоб палатаси «Қумто»нинг ишини текшириб, кондан молиявий камчиликларни аниқлаганини билдирган. Муассасанинг маълумотига кўра, Болтурк ва Токтогулов айнан шу сабабдан «Қумтор» раҳбарлигидан бўшатилиб, янги раҳбарлар тайинланган.

Аммо ҳукуматдан Болтурук «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдингининг етакчиси бўйича қолаверишини айтишган.

«Бош прокуратура, МХДҚ ва ИИВ Ҳисоблаш палатаси билан биргаликда текширув ишларини бошлади. Бугунги кунда конда олтин қазиш ишларида ҳеч қандай муаммо йўқ. Йиллик режа тўлиғи билан бажарилади. Бу йил 17, 5 тонна олтин қазиб олинади», — деб билдиришган вазирлар маҳкамасидан.

Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, Болтурук кондаги 2022-йилнинг майидаги текширувдан кейин хизматидан бўшатилган. Бироқ вазирлар маҳкамасининг етакчиси Болтурукни «Қумтор Голд Компани»ни ташқи бошқарувчи хизматидан олиш ҳақидаги буйруғига 2022-йилнинг февралида қўл қўйган эди.

Айни буйруқ билан Жапаров Болтурук бошқарган «Буюк Кўчманларнинг мероси» миллий холдингини «Қумтор»нинг вақтинча ташқи бошқарувчиси қилиб тайинлаган. «Буюк кўчманларнинг мероси» холдингини эса Тенгиз Болтурук 15-февралдан бошқара бошлагани маълум бўлган.

Янги миллий холдинг компанияси тузилгани ҳақида 2011-йилнинг 14-декабрида маълум бўлган, ўшанда Жапаров компания тузиш ҳақидаги қарорга қўл қўйган. «Буюк кўчманларнинг мероси» компаниясининг асосчиси — Молия вазирлиги.

Ўша вақтда вазирлар маҳкамасидан миллий холдинг президентнинг тоғ-кон саноатини ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилганини тушунтиришган. Холдинг Қирғизистондаги барча стратегия конларини бириктириши керак, уларни маҳаллий давлат компанияларигина ишлатишади.