Париждаги Олимпиада ўйинларига тайёрланиш учун 15 спортчига ҳар ойда 500 доллар тўланади

Қирғизистоннинг миллий олимпиада қўмитаси 15 нафар спортчига стипендия олишга сертификатларни топширди. Бу ҳақда Фейсбук саҳифасида қўмитанинг президенти Садир Мамитов билдирди.

Унинг айтишича, спортчиларга 2024-йилнинг 31-августигача ҳар ойда, бошқача айтганда, Парижда ўтувчи Олимпиада ўйинлари бошлангунча 500 доллардан тўлаб туради.

Мамитов стипендия атлетларга Олимпиада ўйинларига самарали тайёрланишга кўмак бўлади деб ҳисоблайди.

Стипендия олувчилар рўйхатига кирган спортчилар:

  • Акжол Махмудов (грек-рим кураши);
  • Жоламан Шаршенбеков (грек-рим кураши);
  • Алибек Осмонов (эркин кураш);
  • Бекболот Мирзаназар ўғли (эркин кураш);
  • Эрназар Акматалиев (эркин кураш);
  • Айсулуу Тинибекова (аёллар кураши);
  • Мээрим Жуманазарова (аёллар кураши);
  • Айпери Медет қизи (аёллар кураши);
  • Кальмира Билимбекова (аёллар кураши);
  • Владимир Золоев (дзюдо);
  • Нурсултан Кенешбеков (енгил атлетика);
  • Гульшаной Сатарова (енгил атлетика);
  • Денис Петрашов (сузиш);
  • Бекдоолот Расулбеков (оғир атлетика);
  • Нурадин Рустамбек уулу (бокс).

Бунга қадар, олимпиада қўмитасининг етакчиси таъкидлаганидек, стипендия фақатгина 10 спортчига тўлаб келинган.